Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли таможенная стоимость импортируемого товара превысила последующую стоимость продажи Какой должна быть национальная сертификация бухгалтеров в Узбекистане Как учесть нематериальные активы, поступившие в качестве вклада в уставный фонд Как выплачивать премию по итогам года

Санитария-эпидемиологик нормаларни бузганлик учун санкциялар кучайтирилади

25.03.2020

Читать на русском языке

Парламентда янги қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда. Шу билан бир қаторда Хоразм вилояти туманларининг чегаралари қайта кўриб чиқилди ва Қонунчилик палатасида янги комиссия ташкил этилди.

 

Қонунчилик палатаси депутатлари қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқиб, маъқуллаш учун Сенатга юборишди. Эслатиб ўтамиз, Юқори палатанинг учинчи ялпи мажлими сешанба 24 март куни видеоконференцалоқа режимида ўтказилди. Гап қуйидагилар хусусида бормоқда:

 

биринчидан, II ва IV даражали «Соғлом авлод учун» орденини ва шу номдаги медални таъсис этиш. Улар билан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммалаштириш, жисмоний ва тиббий маданиятни ривожлантириш, аҳоли саломатлик даражасини юксалтириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом, баркамол авлодни шакллантиришдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади. Ушбу орден билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланишлари мумкин. III даражали орден учун бир марталик пул мукофоти БҲМнинг 12 бараварини, IV даражали  учун - БҲМнинг 15 бараварини ташкил этади. Мукофотланганлар қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа имтиёзлардан ҳам фойдаланшлари мумкин. Сенаторлар қонунни маъқуллашди.

 

иккинчидан, Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва МЖТКга тузатишлар киритиш. Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, қуйидагилар учун маъмурий ва жиноий санкциялар кучайтирилади:

  • санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш;
  • карантинли, инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ва даволанишдан ўтиш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш, ушбу жойни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик тўғрисидаги;
  • касаллик юқиши мумкин бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва борган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги;
  • одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келган бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик.

 

МЖТКда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси, шунингдек жамоат жойларида ниқобсиз юрган шахслар ва ваколатли органнинг махсус талабларини бажармаганлик учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда жарима белгиланмоқда. Қонун Сенатда маъқулланди;

 

учинчидан, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган тузатишлар. Ўзгартиришлар ва қўшимчалар 2 та қонун ва 1 та кодексга киритилмоқда.  Тезкор-қидирув тадбирларининг янги турлари: компьютерларни ва алоқа қурилмаларини текшириш, телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлар, узатиладиган хабарлар ва маълумотларни назорат қилиш, шунингдек абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасида боғланиш тўғрисидаги маълумотларни олиш жорий этилмоқда. Адвокатнинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотларини назорат қилиш учун эса прокурорнинг санкцияси талаб этилади.

 

тўртинчидан, 21 октябрни Ўзбек тили байрами куни этиб белгилаш. Айнан шу куни 1989 йилда давлат тили тўғрисидаги қонуннинг биринчи таҳрири қабул қилинган.

 

Бундан ташқари, депутатлар Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Ҳудудда Тупроққалъа тумани ташкил этилади, унга Питнак шаҳри ҳудудидаги “А.Ибрагимов”, “Муҳаббат”, “Навбаҳор”, “Ёшлик”, “Шарлауқ” “Охунбобоев”, “Обод”, “Саяпир”, “Шехлар”, “Пастом” ва “Саидлар” ҳамда Тупроққалъа маскани ҳудудидаги “Саримой”, “Нукус”, “Ҳазорасп” ва “Тупроққалъа” маҳаллалар ҳудудлари киради. Питнак шаҳри Тупроққалъа туманининг маъмурий маркази этиб белгиланди. Сенаторлар ўз ҳамкасблари қарорини қўллаб-қувватлашди.

 

Депутатлик одоби қоидалари ҳамда умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Одоб комиссияси тузилади. Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Эркин Зоҳидов унинг раиси этиб сайланди. Комиссия таркибига сиёсий партиялар фракцияларидан депутатлар киритилди. Шунингдек, унинг қоидалари тасдиқланди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_