МБ аҳолининг валюта жамғармалари юзасидан сўров ўтказмоқда, дея хабар берилади идоранинг сайтида.
Марказий банк келгусида статистик ва таҳлилий мақсадларда фойдаланиладиган сўровномани тўлдиришга таклиф этмоқда.
Тадқиқотда иштирок этиш аноним тарзда бўлиб, қуйидаги саволларга жавоб бериш лозим бўлади: “хорижий валютадаги маблағингизни қаерда жамғаришни маъқул кўрасиз?”, “хорижий валютадаги маблағингиз миқдорини кўрсатинг”, “хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга ўзингиз билан қайта сотиш учун маҳсулот олиб кирганмисиз?” ва бошқалар.
МБ таъкидлашича, сўровнома Ўзбекистоннинг ташқи сектор статистикасини яхшилашга қаратилган.