Солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимида ишлаш мураккаб бўляптими? Раҳбарият тизимга ихтиёрий равишда ўтишга қарор қилгану, сиз эса илгари фақат ЯСТ билан ишлаган бўлсангиз керак? «Norma» ПРМда «Бешта солиқ - қандай ҳисобланади, тўланади, ҳисобот топширилади» ўқув курсига ёзилиб, зарур билим ва кўникмаларни эгаллашингиз мумкин.
Мазкур туркумдан навбатдаги курс 2019 йил 23 январда бошланади. Уни «Finatex» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори, CIPA сертификати соҳиби, молия ва солиқ ҳисоби соҳасида 20 йиллик иш тажрибасига эга мутахассис Ирина Подольская ўтказади.
Курс доирасида ҚҚС, фойда солиғи, шунингдек ресурс солиқлари – ер, мол-мулк ва сув солиғининг ҳисоб-китоби, тўлови ва ҳисоботига оид қоидалар батафсил кўриб чиқилади. Бундан ташқари, Ирина Подольскаяга саволларингизни олдиндан юборишингиз ёки машғулот пайтида беришингиз мумкин.
Курснинг 25 кишидан иборат гуруҳда ўтказилиши мулоқот қилиш ва билимларни ўзлаштириш учун қулай муҳит яратади. Танаффуслардаги кофе-брейкда бошқа тингловчилар билан тажриба алмашишингиз мумкин.
«Norma» профессионал ривожланиш марказининг кўп йиллик тажрибаси шуни кўрсатдики, янги мураккаб мавзуларни чуқур ўзлаштириш, амалий кўникмаларни эгаллаш учун ўқитувчи ўтказган машғулотнинг ўзи етарли бўлмайди. Шу боис «Norma» ПРМ томонидан солиқлар бўйича онлайн-курс ишлаб чиқилди. Унинг ёрдамида амалий тестлар ва топшириқлар асосида солиқ солишнинг барча қоидаларини ўзлаштириш мумкин бўлади.
Тингловчиларга аудитория машғулотлари орасида масофавий курсдан фойдаланган ҳолда мустақил билим эгаллаш учун бир неча кун берилади. Бу, бир тарафдан, ўтган материални мустаҳкамлаш, бошқа тарафдан ўқитувчига мураккаб ва тушунарсиз бўлган жиҳатлар юзасидан саволларни тайёрлаш учун имконият яратади.
Масофавий ўқишнинг қўлланилиши курс самарадорлигини анча оширади. Тингловчилар курс якунлари бўйича ўтган тест натижалари ҳам буни тасдиқлаяпти.
Ҳавола бўйича ўтиб курсга ёзилиш мумкин.