Давлат ва корпоратив харидлар бўйича буюртмачилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ мутахассислари томонидан баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссиянинг электрон модули (Махсус комиссия) жорий этилди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- ЎзРТХБ Махсус комиссиясига онлайн мурожаат қилиш мумкин
ЎзРТХБ Махсус комиссиясига онлайн мурожаат қилиш мумкин
18.08.2016

ЎзРТХБнинг хабар беришича, янги дастурий маҳсулотнинг фойдаланувчи шахсий кабинетига боғланиши электрон харидлар буюртмачилари ва биржанинг Махсус комиссияси ўртасидаги ўзаро фаолият юритишни соддалаштириш имконини беради.
Хусусан бюджет ташкилотлари, табиий монополиялар субъектлари, давлат унитар корхоналари ва давлат улуши устун бўлган хўжалик жамиятларининг ходимлари сотувчиларни ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритиш учун хўжалик судлари томонидан қабул қилинган қарорларни ҳамда электрон тизимда тузилган битимларни рўйхатдан ўтказмаган етказиб берувчиларга нисбатан чора кўриш аризаларини ўзларининг шахсий кабинетлари орқали Махсус комиссияга юборишлари мумкин.
Маълумот учун: Давлат харидлари ва корпоратив харидлар масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия – бу савдоларни ўтказиш ва уларнинг натижаларини расмийлаштириш билан боғлиқ масалаларни судгача кўриб чиқиш учун биржа томонидан тузилган органдир.
Читайте в свежих номерах

- Как перейти с НОБ на НДС при экспорте услуг: пошаговая инструкция
- Методика расчета налога и обязательных взносов с доходов физических лиц за апрель 2025 года
- Как оплачивать труд медицинских работников
- Календарь налогоплательщика для юридических лиц на май 2025 года
- Предварительное решение по таможенным платежам