Яқин кунларда мамлакатимизда хорижий валютани миллий валютага конвертация қиладиган янги банкоматлар ўрнатилади, дея хабар қилади UzCard.
Булар UzCard пластик карталари билан ишлайдиган ва нақд хорижий валютани конвертация қилиш бўйича қўшимча функция ўрнатилган CINEO C4560 русумидаги замонавий банкоматлардир.
Нақд АҚШ доллари банкоматга хизмат кўрсатувчи банк томонидан белгиланган валюта курси бўйича сўмга айирбошланади. Бунда комиссион тўловлар ундирилмайди.