Пойтахтда ўтказилган Форум доирасида умумий қиймати 12,4 миллиард долларлик 100 дан ортиқ битим ва меморандум имзоланди. Бошқа янги лойиҳалар бўйича ҳам музокаралар давом этмоқда
Тошкентда 2 та кўргазма ўтказилади
2015 йил 18 ноябрдан 20 ноябрга қадар “Ўзэкспомарказ”да иккита ихтисослаштирилган кўргазма: «Sport World Uzbekistan» (спорт асбоб-ускуналари, инвентари ва спорт кийимлари) ва “Болалик олами” (болалар ва ўсмирлар учун товарлар ва хизматлар) ўтказилади
Пойтахт кўчаларида режали қазиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси маълумотларига кўра, 2015 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрининг кўчаларида режали қазиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши мўлжалланмоқда, – хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
ЙҲҚ бузилишини видеоқайд қилиш: адвокат мулоҳазаси
Тошкентда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото- ва видеоқайд қилишнинг махсус воситалари ўрнатилмоқда. Баъзилар бу участкаларда “Видеоқайд қилиш” белгиси ўрнатилиши ҳамда тегишли йўл белгиси чизилиши керак деб ҳисоблашмоқда
«Ўзбекэнерго»да бевосита мулоқот хизмати
«Ўзбекэнерго» АЖ энергетика тизимининг Call-маркази очилиши тўғрисида эълон қилди, хабар берилади e-kommunal сайтида
Юкларни жўнатиш. 1-қисм: почта жўнатмалари
Шундай бўладики, сиз бошқа шаҳар ёки қўшни мамлакатга ичида китоблар билан кичкина пакетни, шахсий ашёларингиз бор қопчани ёки ҳатто мебель гарнитурини жўнатишингиз зарур бўлади. Кимнинг хизматидан фойдаланган маъқул, улар қандай шартларда хизмат кўрсатишади – бу саволларни юкларни турли усулларда жўнатишга бағишланган материаллар туркумида кўриб чиқамиз
Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси бепул семинарлар ўтказади
Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси ЎБФнинг амалдаги аъзолари ва акциядорлик жамиятларининг МҲХСни жорий қилиш департаментлари раҳбарларини ҳар йили ўтказиладиган “Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларига бағишланган кузги ўқишлар” номли бепул семинарларга таклиф қилади
Йиллик Инвестициявий форум шу ҳафта ўтказилади
Анъанавий Халқаро инвестициявий форум 5–6 ноябрь кунлари Ўзбекистон пойтахтида ўтказилади. Тадбир хорижий инвесторларга амалий алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон бозорида ўсишнинг янги имкониятларини очиш имконини беради
2016 йил учун иш вақти ҳисобланди
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги йиллик иш вақти фонди ҳисоби бўйича тавсиялар ишлаб чиқди
Мен – фрилансер! Ижобий ва салбий жиҳатлари
Одатда фрилансерлар – бу Интернетда иш билан шуғулланувчи мутахассислар: сайт дизайнерлари, контент-менежерлар, SEO-оптимизаторлар ва бошқалар. Бироқ штатга расмийлашририлмаган бухгалтер, юрист ёки ходимлар бўлими мутахассиси ҳам худди ўша фрилансерлардир
Ўзбекистон пойтахтида кўчалар номи ўзгарди
Ўзгартиришлар Тошкент шаҳар Кенгашининг 14.10.2015 йилдаги 55/7-5-сон қарорига асосан амалга оширилди
Якка тартибдаги тадбиркорнинг банк картаси: чеклов, бироқ
Қонунчиликка асосан тадбиркор чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш ва уни ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлсада, бинобарин унинг пластик картасидаги маблағлардан фойдаланиши юзасидан чекловлар мавжуд
Тадбиркорлар учун “ягона дарча”: у қандай ишлайди?
2016 йил 1 январдан бошлаб эътиборан давлат органлари томонидан 16 та рухсат бериш тусидаги хизмат тадбиркорларга “ягона дарча” марказлари орқали кўрсатилади
ИДХЯП орқали юридик шахслар учун барча солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот олиш мумкин
“Юридик шахсларга берилган имтиёзлар маълумотномаси” – Давлат солиқ қўмитаси томонидан тақдим этиладиган янги автомат тарздаги хизмат шундай номланади
«Doing Business-2016»: Ўзбекистон позицияларини яхшилади
«Doing Business–2016» Рейтингига асосан: Жаҳон банки мутахассислари томонидан тузилган бизнесни юритиш қулайлиги бўйича тартибга солиш сифати ва самарадорликни ўлчаш натижасига кўра жаҳоннинг 189 мамлакати ичида Ўзбекистон 87 позицияни эгаллади
Ҳомийлик мажбурий тарзда бўлмайди
Ўзбекистон Республикасининг 20.08.2015 йилдаги Қонуни билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида материаллар циклини давом эттирамиз
Иштирокчи келди, иштирокчи кетди... Мавзунинг давоми
Жамият қатнашчилари таркиби ўзгарганда, улар чиқиб кетганда ёки янги иштирокчи қабул қилинганда кўпинча тақсимланмаган фойда билан қандай йўл тутиш зарурлиги ҳақида саволлар юзага келади
Қайта молиялаш ставкаси олдинги даражада қолди
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборот хизмати 26 октябрда хабар берди
Натижалар келажак учун замин яратади
Тошкент шаҳрида адлия органлари ва муассасалари томонидан шу йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди
Молия вазирлиги лизинг берувчилар тўғрисидаги ахборотни янгилади
Молия вазирлиги сайтида шу йилнинг октябрь ойи ҳолатига лизинг берувчилар ва лизинг операциялари тўғрисидаги ахборот янгиланди