Молия вазирлиги ва ДСҚнинг «Солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 21.02.2017 йилдаги 16, 2017-07-сон қарори (АВ рўйхат рақами 2439-4, 2017 йил 14 март) билан солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси 2017 йил 28-29 март кунлари бўлиб ўтади
Тошкент шаҳрида 2017 йил 22 март куни Сенат Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида ўтказилган парламент юқори палатаси Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 28-29 март кунлари чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди
Пенсияни почтачилар тарқатмайди
Президентнинг 13.03.2017 йилдаги ПҚ–2826-сон «Пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Марказий банк хабар беради
Терминаллар учун ижара ҳақи 50 фоизга қисқартирилади
Марказий банк Ўзбекистон Банклар уюшмаси билан ҳамкорликда банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга “сўм” пластик карточкалари орқали хизмат кўрсатиш бўйича тарифлар режасига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритди
Текширишларга мораторийнинг амал қилиши тугади
2017 йилнинг 1 январидан ўзининг солиқ мажбуриятларини виждонан бажарган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишдан ўтказишга мораторийнинг амал қилиши тугади
Шанба иш куни, душанба дам олиш куни деб эълон қилинди
Президентнинг 16.03.2017 йилдаги қарори матни ЎзАда келтирилади
Ўзбекистонда 28-тижорат банки очилмоқда
Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ–2824-сон «2017-2021 йилларда Тошкент шаҳрида арзон кўп квартирали уйларни қуриш кўламини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига асосан Ўзбекистонда «Пойтахт банк» акциядорлик тижорат уй-жой-қурилиш жамғарма банки ташкил этилмоқда
Иссиқ сувни режали ўчириш 3 апрелдан бошланади
«Тошиссиққуввати» Тошкент шаҳри иссиқлик марказларида баҳорги иссиқ сув ўчирилиши саналарини эълон қилди
Қандай текширувларга дучор бўлмаслик мумкин?
Қонунчиликка ташкилотлар мунтазам равишда солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўламаган тақдирда режали текширувларни ўтказиш имконини берувчи норма киритилди. Шу боис қатор саволлар келиб чиқадики, уларнинг баъзиларига мазкур шарҳда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз, шунингдек, ифодаланган хулосалардан келиб чиққан ҳолда тадбиркорларга тавсиялар берамиз
Жиддий назорат самарали амалиётнинг гарови
Пойтахтимизда Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ва Савдо-саноат палатаси ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Бош келишув бажарилиши устидан назоратни амалга оширувчи уч томонлама комиссия мажлиси бўлиб ўтди
Корхона паспорти 1 апрелгача тақдим этилиши керак
Бу ҳақда пойтахтимизнинг саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларига Тошкент шаҳар статистика бошқармаси эслатади
Миллий сертификатлаш доирасида мавсумий сессиялар саналари эълон қилинди
Бухгалтерлар ва аудиторлар имтиҳон маркази («Buxgalterlar va auditorlar imtixon markazi» МЧЖ) 2017 йилда имтиҳонлар учун рўйхатга олиш бошланганини эълон қилди. Тестлаш тўртта сессия доирасида ўтказилади
Пенсионерлар метрода бепул юриш ҳуқуқига эга бўлишди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори 9 март куни қабул қилинди. Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари 15 мартдан пенсия гувоҳномасини кўрсатган ҳолда соат 10.00 дан 16.00 гача метрода бепул юриш ҳуқуқига эга бўладилар
БҲМСни биргаликда такомиллаштирамиз
Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси (ЎзБАМА) Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот”нинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқди. Бизнинг сайтимизда уни муҳокама қилиш мумкин
Даромадларни декларациялаймиз
1 апрель жисмоний шахслар йил якунларига кўра олган даромадлари тўғрисида ҳисобот беришлари керак бўлган сўнгги кун. Кўпчилик масалани ечишда мураккабликларга тўқнаш келади. Шу сабабли декларациянинг ўзи нималигини, ушбу таомил кимлар учун мажбурийлигини, у қандай ва қайси муддатларда топширилишини, унда қандай маълумотларни акс эттириш кераклигини аниқлашга уриниб кўрамиз
ССП тармоқлар бўйича экспортёрлар билан учрашувлар жадвалини ишлаб чиқди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан ҳамкорликда айрим тармоқлар ишлаб чиқарувчилари товарларини чет эл бозорларига чиқаришнинг муаммоли масалаларини муҳокама қилиш бўйича қатор учрашувларни режалаштирган
Кўчмас мулкни қайта расмийлаштириш осонлашади
1 июлдан эътиборан пойтахтимиз аҳолиси кўчмас мулкни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини расмийлаштириш учун турли хил маълумотномаларни йиғиш заруратидан халос бўладилар
Терминалсиз қандай тўлаш мумкин?
CLICK тўлов тизими ҳар қандай савдо шохобчасига виртуал терминалларни улаш имкониятини эълон қилди. Ушбу техник ечим тадбиркорларга тўлов терминалидан фойдаланмай, CLICK тизими орқали пластик карталардан тўлов қабул қилиш имконини беради
Март ойида кичик корхоналар танлама кузатуви ўтказилади
Давлат статистика қўмитаси илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини амалга оширган микрофирмалар ва кичик корхоналар танлама кузатувини ўтказиш санасини эълон қилди
Янги ходимни ишга олиш санъати
Бизнесдаги энг қимматбаҳо ресурс – бу бошқарув остида иш бажарувчи ходимлардир. Ходимларни танлаб, ишга олиш HR-менежерларнинг асосий вазифаларидан бири. Тўғри танлов ишлаб чиқаришни кенгайтириш, даромадларни оширишга ёрдам беради