Статистика ҳисоботининг чораклик шакли мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилувчи компаниялар учун мўлжалланган
ИДХЯП орқали ЙТҲда суғурталанганлик ҳақида билиш мумкин
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан ИДХЯПда янги хизмат ишга туширилди, у жисмоний ва юридик шахсларга ЙТҲда айбдор шахснинг транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта қилинганлиги тўғрисида электрон мурожаат бериш имконини беради
ИДХЯПда “Давлат фойдасига воз кечиш” божхона режимидан фойдаланиш мумкин
Давлат божхона қўмитаси ИДХЯПда янги хизматни ишга туширди, унинг ёрдамида юридик ва жисмоний шахслар – тадбиркорлик субъектлари товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштириш учун рухсатнома берилганлиги тўғрисида билдиришнома олишлари мумкин
Хусусий тадбиркор: ходимни ёллаш – фақат шартнома тузиш эмас
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун ходимларни ёллашга рухсат берилган пайтдан бошлаб қарийб бир йил ўтди. Ҳозир иш берувчи сифатида ЯТТ ва ходимларни ёлловчи юридик шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари деярли тенглашди. Бироқ унчалик эмас
ИДХЯП орқали божхонани товарлар ва транспорт тўғрисида хабардор қилиш мумкин
Давлат божхона қўмитаси томонидан янги хизмат ишга туширилди, у аризачилар-юридик ва жисмоний шахсларга божхона хизмати органларини автотранспортда божхона чегарасидан ўтказилаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида олдиндан хабардор қилиш имкониятини беради
Суд иши: исботламадингми – талаб қилма!
Суд жараёнининг барча иштирокчилари ўз ҳуқуқий позицияларини исботлаш заруратига дуч келишади. Қоидага кўра, турли фактларнинг жами исботланади, бунда бири бошқасига мудом таъсир қилади. Шунга ўхшаш вазиятда домино таъсири ишга тушади: таркибий қисмлардан бирининг исботланмаганлиги кейингисига, шунингдек умуман ишнинг натижасига таъсир кўрсатади. Суд амалиётидаги бир ҳолат ҳақида – бизнинг шарҳимизда
ЯСТга пасайтирувчи коэффициент қўллаш тўғрисида экспертлар маслаҳатлари
ЯСТ ҳисоб-китобида пасайтирувчи коэффициентни қўллаш корхоналар муайян шароитларда фойдаланишлари мумкин бўлган ҳуқуқ ҳисобланади. Кўп корхоналарда уни қўллашнинг қонунийлиги юзасидан саволлар юзага келмоқда. Фаолиятни тўхтатиб туриш, унинг турини алмаштириш ва бошқа ҳолатлар бунга сабаб бўлади. Коэффициентни қўллаш – “Жавоб берамиз!” Маълумот хизмати эксперт тавсияларининг навбатдаги тўпламида
ИДХЯП орқали товарни реимпорт божхона режимига жойлаштириш мумкин
Ягона порталда Давлат божхона қўмитасининг янги хизмати ишга туширилди, у туфайли товарни реимпорт божхона режимига жойлаштириш учун рухсатнома бериш тўғрисида билдиришнома олиш мумкин
Агар қарздор банкрот бўлса нима қилиш керак?
Биз вужудга келган қарздорликни судгача ҳал қилишнинг айрим усулларини, шунингдек суд орқали қарзларни ундириш тартиботини кўриб чиқдик. Мавзу ниҳоясида қарздорда банкротлик аломатлари аниқланганда кредитор нима қилиши лозимлиги хусусида. Корхоналарни банкрот қилишдан маъно борми ва у қандай содир бўлади? Бу тартиботнинг айрим жиҳатлари ҳақида қисқача – бизнинг шарҳимизда
Хорижлик автоташувчининг янги йўналишини ИДХЯПда келишиб олинг
Ягона порталда Давлат божхона қўмитасининг янги хизмати ишга туширилди, у юридик шахсларга хорижлик ташувчилар автотранспорт воситаларининг йўналишини ўзгартириш учун рухсатнома берилганлиги ҳақида билдиришнома олиш имконини беради
Божхона чегарасидан ўтиш ҳақида ИДХЯП орқали хабар беринг
Бундай имкониятни Давлат божхона қўмитаси тақдим қилади. Автотранспортда чегарадан ўтаётган жисмоний шахслар бу ҳақда олдиндан божхона хизмати органларини хабардор қилишлари мумкин
Банк хабарлари: карталар дизайни ва валюта операцияларини амалга ошириш учун лицензия
«Ориент Финанс» хусусий акциядорлик тижорат банки ўз мижозларига индивидуал дизайндаги карталарни таклиф қилмоқда, «Turkiston» банк эса чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун бош лицензия олинганлиги ҳақида эълон қилди
Қарзни ундириш осон иш эмас
Биз керакли бизнес-ҳамкорларни сақлаб қолиш, амалдаги санкциялар остига тушмаслик ва шу билан бирга қонун доирасидан чиқмасдан пайдо бўлган қарздорлик юзасидан нима қилиш кераклиги ҳақида ёзгандик. Бироқ ҳар доим ҳам шундай бўлавермайди ҳамда кўп ҳолларда қарздорларни барча қонуний усуллар билан “силкитишга” тўғри келади. Мавзунинг давомида - ундириш бўйича қандай чораларни кўриш мумкинлиги ва кредиторлар амалиётда дуч келадиган эҳтимолий муаммолар хусусида
Ташкилотда жамоа шартномаси ҳаммага зарур
Бугунги кунда Ўзбекистондаги корхона, ташкилот ва муассасаларда 37 минг 457 та бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Улар 6 млн. 200 минг нафардан зиёд касаба уюшма аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келмоқда
Ярашув институти – инсонпарварлик ва эркинлик омилидир
Миллий матбуот марказида Олий суд томонидан "Ярашув институти - халқимизга хос бағрикенглик ва олижаноблик ифодаси" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди
Пенсия жамғармаси хатолари: қайсиларига йўл қўйилади, қайсиларига эса йўқ
Пенсия жамғармаси қарорининг қонунийлигини аниқлашда Пенсия жамғармаси ходимларининг айнан қайси хатолари пенсиядан қонуний чегирмаларга, қайсилари эса фақат ноқонуний чегирмаларга олиб келишини тушуниш зарур. Шарҳимизда шу ҳақда батафсил сўз юритамиз
Иш ҳақини ҳисоблашда ким ёрдам беради?
Деярли ҳар бир бухгалтер ойда икки марта фирма, компания, корхона... ходимлари учун бўнак ва иш ҳақи ҳисоб-китоби билан шуғулланади. Бунда одатда тажриба, билим, счётлар, калькулятор, махсус компьютер дастурлари ёрдам беради. Бироқ яна битта дастак бор, у ҳақда ҳали кўпчилик билмайди
Дебиторлик қарзи: ундириш мумкин эмас, кечиб юборилсин!
Амалиётда тадбиркорларнинг ўзаро муносабатларида дилемма юзага келиши мумкин: корхонада дебиторлик қарзи вужудга келди, бунда қарздор стратегик бизнес ҳамкор ҳисобланади, у билан “муносабатларни бузиш” иқтисодий ва эътибор нуқтаи назаридан ниҳоятда манфаатсиздир
Банк хабарлари: сайтнинг янги версияси, фирибгарлар ва солиқ тўловлари
Марказий банк ўз расмий сайтини янгилади, Ориент финанс банк қандай қилиб фирибгарлар тузоғига илинмаслик ҳақида эслатма тақдим қилди, КДБ 1 июндан бошлаб солиқ тўловлари қандай амалга оширилиши тўғрисида хабар берди – бу ва бошқа воқеалар ҳақида 2016 йил апрел ойида ватанимиз банклари маълумот беришди
Масофавий иш ҳақида 7 та юридик савол
АКТнинг кенг ривожланиши жумладан меҳнат муносабатлари соҳасидаги одамлар учун ҳам қўшимча имкониятларни очди. Бугун нафақат компания офиси, балки минтақа, ҳатто республика ташқарисида туриб ҳам ишлашга ҳеч нарса монелик қилмайди. Бизнинг шарҳимизда – масофавий режимдаги меҳнат муносабатларида назаримизда энг муҳим бўлган нозик жиҳатлар ва бу мавзу бўйича амалий тавсиялар