26.12.2017
Таътилга – жадвал бўйича
Ўтаётган йил охиригача таътиллар жадвалини тасдиқлаш зарур. Кириб келаётган йилда ходимлар таътилларининг вақти ва навбатини аниқлаш мақсадида жадвал тузилади. Ҳужжат биргаликда – иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг вакиллик органи томонидан тайёрланади. Тайёр жадвални корхона раҳбари кейинги календарь йил бошлангунга қадар, яъни 2018 йил 1 январгача тасдиқлайди. далее...»» |
26.12.2017
Пойтахтдан туманларга товар жўнатилганда
Тошкент шаҳрида жойлашган корхонамиз улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга оширади. Республиканинг вилоят марказлари ва туманларида ўз омборхона ва савдо шохобчаларимизга эгамиз. Реализация қилинадиган товарлар пойтахтдан вилоят марказидаги омборхонага, у ердан эса туманлардаги савдо шохобчаларига етказилади. Ҳар бир савдо шохобчасига тўлов терминали ва НКМ ўрнатилган, инкассация хизмати билан шартнома тузилган. Кунлик савдо тушуми ҳар бир ҳудуддаги банк билан тузилган шартномага асосан корхонанинг иккиламчи ҳисобрақамига ва иккиламчи ҳисобрақамдан асосий ҳисобрақамимизга келиб тушади. Бизнинг ҳолатда корхонамиз бухгалтериясида вилоят марказларидаги омборхона ва туманлардаги савдо шохобчаларида товарлар реализацияси билан боғлиқ қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади, қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади ва ҳисоботлар тузилади? далее...»» |
26.12.2017
Дивидендларни репатриация қилишга буюртманома
ЯСТ тўловчи ташкилотимиз устав фондида 100 фоиз улушга эга бўлган муассисга (жисмоний шахс, ЎзР норезиденти) 2016 йил якунларига кўра 10 000 АҚШ доллари миқдорида дивидендлар тўламоқчи бўлди. Фойдани репатриация қилиш мақсадида хорижий валюта сотиб олиш учун банкка буюртманома бердик. Бироқ банк дивидендлар бўйича даромад солиғининг солиқ органи тасдиқлаган ҳисоб-китобини тақдим этмаганлигимизни рўкач қилиб, берилган буюртманомага кўра хорижий валютани сотиб олиш операциясини ўтказмаяпти. Банкнинг талаблари тўғрими? далее...»» |
26.12.2017
Соддалаштирилган тизимдагилар учун мажбурий қайта баҳолаш
Асосий фондлар сўнгги марта 2013 йил 1 январдаги ҳолатга кўра қайта баҳоланган. 3 йиллик даврни қайси пайтдан бошлаб ҳисоблаган тўғри: 1.01.2013 йилданми ёки 1.01.2014 йилданми? далее...»» |
26.12.2017
Агентлик хизматлари учун воситачилик ҳақи
Агент – юридик шахс (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) авиакомпания билан тузилган агентлик битими асосида авиачипталарни бронлаш, сотиш ва расмийлаштириш ваколатига эга. Агент ташувчининг талабларига мувофиқ иш юритади ва бунинг учун барча зарур воситаларга, ходимларга, шунингдек йўловчи ташишни сотиш ҳуқуқига эга. 1. Авиачипталар реализация қилинаётганда агентнинг воситачилик ҳақи суммасига ҚҚС қандай ҳисобланади? 2. Агент – ҚҚС тўловчисининг фаолияти қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади? далее...»» |
26.12.2017
Инвентарлаш: ўтказиш қоидалари
Йиллик ҳисоботга тайёргарлик корхона мол-мулкини, унинг мажбуриятларини инвентарлаш, ҳисоб маълумотлари билан солиштиришдан бошланади. У йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан ўтказилиши шарт, 2017 йилнинг 1 октябридан кейин инвентарланган мол-мулк бундан мустасно. Айрим активларни текширишнинг ўз муддатлари белгиланган. Чунончи, асосий воситалар – 2 йилда камида 1 марта, кутубхона фондлари – 5 йилда 1 марта, пул маблағлари, пул ҳужжатлари, бойликлар – ойда 1 марта, ёқилғи-мойлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари – ҳар чоракда инвентарланиши керак. «Norma Ekspert» мутахассислари «Амалий бухгалтерия» («Практическая бухгалтерия») ЭМТ асосида тайёрлаган қуйидаги тавсияларда уни ўтказиш ва расмийлаштириш тафсилотлари келтирилган. далее...»» |
26.12.2017
Инвентарлаш: ўтказиш қоидалари
Йиллик ҳисоботга тайёргарлик корхона мол-мулкини, унинг мажбуриятларини инвентарлаш, ҳисоб маълумотлари билан солиштиришдан бошланади. У йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан ўтказилиши шарт, 2017 йилнинг 1 октябридан кейин инвентарланган мол-мулк бундан мустасно. Айрим активларни текширишнинг ўз муддатлари белгиланган. Чунончи, асосий воситалар – 2 йилда камида 1 марта, кутубхона фондлари – 5 йилда 1 марта, пул маблағлари, пул ҳужжатлари, бойликлар – ойда 1 марта, ёқилғи-мойлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари – ҳар чоракда инвентарланиши керак. «Norma Ekspert» мутахассислари «Амалий бухгалтерия» («Практическая бухгалтерия») ЭМТ асосида тайёрлаган қуйидаги тавсияларда уни ўтказиш ва расмийлаштириш тафсилотлари келтирилган. далее...»» |
26.12.2017
Солиқ таътиллари – бу қандай таътил?
Бу қишки таътил эмас, Янги йил таътили ҳам эмас, балки тадбиркорлар ёқтирадиган солиқ таътилларидир далее...»» |
26.12.2017
Воситачи аванс олди
Бизнинг МЧЖ (ЯСТ тўловчиси, ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчиси эмас) хорижий корхона ходимларига маҳаллий НТМда таълим бериш учун хорижий корхона билан воситачилик шартномасини тузди. 2017 йил августда 12 380,4 АҚШ долларига воситачилик шартномаси тузилди, шундан: 11 142,36 доллар – таълим қиймати, 1 238,04 доллар – МЧЖнинг воситачилик ҳақи. МБ курси бўйича 1 АҚШ доллари 4 182,34 сўмга тенг эди. 2017 йил августда МЧЖ ходимларга таълим бериш учун НТМ билан 46 601 138 сўмлик шартнома тузди. Сўнгра қуйидаги ҳодисалар рўй берди: 30.08.2017 йилда МЧЖ 100% олдиндан тўлов – 46 601 138 сўмни НТМнинг банкдаги счётига ўтказди; 6.09.2017 йилда хорижий корхона ходимларга таълим бериш учун олдиндан тўлов – 12 380,4 АҚШ долларини МЧЖнинг банкдаги счётига ўтказди; 11.09.2017 йилда НТМ ходимларга таълим беришни якунлаб, 46 601 138 сўмлик ишлар ва хизматлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатномани тақдим этди; 12.09.2017 йилда МЧЖ бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ-фактурани хорижий корхонага тақдим этди. МЧЖ хорижий корхона билан тузилган воситачилик шартномасига биноан унинг ходимлари маҳаллий НТМда таълим олишларини ташкиллаштириб, бунинг ҳақини тўласа, хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
26.12.2017
Аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар
Ишлаб чиқариш корхонаси ўз маҳсулотларини аккредитив шартномасига кўра реализация қилади. Шартнома шартларига кўра харидор етказиб берувчининг банкдаги счётига олдиндан тўлов – 15%ни ўтказади. Шартнома суммасининг қолган қисми – 85%и аккредитив счётида бронланади ва маҳсулотлар юклаб жўнатилгандан кейин етказиб берувчига ўтказилади. Тайёр маҳсулотларнинг аккредитив шартномасига кўра реализация қилиниши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
26.12.2017
Ногирон даромадларига солиқ имтиёзлари
Ходим – I гуруҳ ногирони даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварини чегириш кўринишида ЖШДС бўйича имтиёзга эга. Ходимнинг 2017 йил январь–сентябрдаги ойлик меҳнат ҳақи 550 000 сўмни ташкил этган. Ходим 2 октябрдан ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Унга ишдан бўшаётганда октябрда 3 148 480 сўм миқдорида фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисоблаб, тўладик. Октябрда унда бошқа даромадлар бўлмаган. 2017 йил 1 ноябрдан у 550 000 сўмлик лавозим маоши билан яна ишга қабул қилинди. Ноябрь ва декабрь учун меҳнат ҳақи 1 100 000 сўмни ташкил этади. Йил бошидан унинг иш ҳақи 9 198 480 сўмни (550 000 х 9 + 3 148 480 + 550 000 х 2) ташкил этади. 2017 йил учун ЖШДС ва ШЖБПҲга мажбурий бадаллар миқдори қандай аниқланади? далее...»» |
26.12.2017
Ижарага берувчининг солиқ мажбуриятлари
Ташкилотимиз жисмоний шахсдан (ходимимиз эмас) нотурар жойни ижарага олади. Шартномага биноан ижара тўловидан ташқари ижарага берувчининг мол-мулк солиғини тўлаш харажатларини қоплашимиз керак. Мол-мулк солиғини тўлаш учун ижарага берувчига ўтказиладиган суммадан ЖШДС ушлаб қолишимиз керакми? Агар керак бўлса, қандай ставкада? далее...»» |
26.12.2017
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишловчилар учун энг кам ЯИТ
Корхона фирма эҳтиёжлари учун ишларни бажариш юзасидан жисмоний шахс билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузди. Шартнома муддати 11 кун – 2017 йил 20 ноябридан 30 ноябригача. Иш ўз муддатида бажарилди. Фирмада 5 кунлик иш режими белгиланган. Штатдаги 1 нафар ходимга ЯИТнинг энг кам миқдори ЭКИҲнинг 65%и – 97 353,75 сўмдан келиб чиқиб ҳисобланади. Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишларни бажарувчи жисмоний шахс учун ЯИТнинг энг кам миқдори қандай аниқланади? ЯИТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириш чоғида ФҲШ бўйича ишларни бажарувчи шахснинг қанча кунлари акс эттирилиши зарур, улар қайси устунда қайд этилади? далее...»» |
26.12.2017
Байрам арафасида...
Байрам тадбирларини ўтказиш ҳар жиҳатдан фойдали: ходимлар ҳордиқ чиқариш ва кўнгил очишни истасалар, иш берувчи жамоа руҳини мустаҳкамлашни кўзлайди. Шу сабабли корхоналар раҳбарлари кўпинча ходимлар учун корпоратив кечалар, айниқса янги йил базмларини уюштирадилар. Аслида уларга салмоқли харажат қилинади. Шу муносабат билан Янги йил арафасида турли байрамлар – ходимлар учун базм ёки болалар учун янги йил томошаси бўлсин – ўтказиш харажатларига солиқ солиш ва уларни ҳисобга олиш масалалари айниқса долзарб тус олади. Корхона ходимнинг корпоративга бориш харажатини тўлаши унинг даромади ҳисобланадими? «Байрам» харажатлари ҳисобига солиқларни камайтириш мумкинми? Текширувчилар уларни эътибордан четда қолдирмасалар керак. Шу ва бошқа саволларга жавоблар – «Norma Online» эксперти Дарина Абухович материалида. далее...»» |
26.12.2017
Замонавий давлатчилигимиз тарихида улкан ўзгариш ясаган воқеа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни мамлакатимиз тарихида биринчи марта Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этди. далее...»» |
25.12.2017
Кадровые документы: разновидность и оформление
В кадровом делопроизводстве документирование трудовой деятельности работников обязательно и требует большого количества документов. Правила их составления и оформления достаточно сложны. Эти документы обеспечивают регулирование трудовых отношений между работодателем и работником на предприятиях, в учреждениях, организациях всех форм собственности. Требования к ведению кадровой документации предусмотрены законодательством о труде. Разновидность кадровых документов зависит от меняющихся подзаконных актов в сфере труда. Список этих документов довольно широк. Однако каждый кадровик должен знать и понимать, как их составлять и применять на практике. далее...»» |
25.12.2017
Повышается прозрачность деятельности ТЧСЖ
В Мирзо-Улугбекском районе началось внедрение системы «Электронная карта жителя Мирзо-Улугбекского района – «Obod Uy» (www.oboduy.uz). Она позволит обеспечить прозрачность взаимоотношений между жителями и ТЧСЖ района, подконтрольность собираемых средств и открытость деятельности коммунальных служб. далее...»» |
25.12.2017
«Pro House» поможет эффективно управлять жильем
«Профессиональное управление жилищным фондом в Узбекистане» – такова тема международного семинара, который состоялся в Ташкенте в рамках проекта «Pro House». Его реализует Инициатива «Жилищное хозяйство в Восточной Европе» (IWO, Берлин) при финансовой поддержке Евросоюза. Партнерами проекта выступают Союз земельных ассоциаций управляющих компаний Германии (DDIV), с нашей стороны – Ассоциация организаций профессиональных управляющих и обслуживающих жилищный фонд Узбекистана. далее...»» |
25.12.2017
Ярмарка тщеславия или кто есть кто
Несколько лет назад в жилищной сфере возникло новое явление под названием «начальник округа», а вместе с ним, целая иерархия – «помощник начальника округа», «заместитель начальника округа». Некоторые из них очень быстро «вырастают» из одежки окружных начальников и ни много ни мало начинают называть себя «мини-хокимами». Они говорят, что действуют от имени органа государственной власти на местах, что им поручено содействовать работе ТЧСЖ. Но на практике – как это следует из постов в социальных сетях – часто происходит наоборот. Окружные кураторы вмешиваются в дела товариществ, оказывают на них давление, «прессуют» с кредитами, практикуют жесткое администрирование, нарушают законодательство, прикрываясь при этом «указаниями хокимиятов». Это подрывает авторитет органов местной госвласти, искажает государственную политику, направленную на расширение и укрепление прав самоуправления и частной собственности. Конечно, есть окружные начальники, которые реально помогают товариществам. Хотелось бы, чтобы их было больше. далее...»» |
25.12.2017
Ответственность за чистый город
Как организовать бизнес по сбору мусора? далее...»» |