ҚҲТБТ порталида Энергетика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилган.
Амалдаги “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун 1997 йилда қабул қилинган, шундан кейин унга бир неча маротаба қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган, бироқ у замонавий шарт-шароитларга тўғри келмайди.
Янги Қонуннинг мақсади миллий энергетика ресурслари сақланишини, энергиядан ва ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган умумий ҳуқуқий асосларни шакллантиришдан иборатдир.
Лойиҳа 7 боб ва 24 моддадан иборат бўлиб, унга қуйидагиларни тавсифлайдиган янги бўлим ва моддалар киритилган:
- энергия сақланиши ва энергия жиҳатидан самарадорлик субъектлари ва объектлари;
- асосий атама ва тушунчалар;
- товар айланмасида энергия жиҳатидан самарадорликни таъминлаш масалалари;
- бинолар ва иншоотларнинг энергия жиҳатидан самарадорлиги;
- энергетика аудити;
- энергетика хизматлари (сервиси) бўйича контрактлар.
Энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги сиёсатнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги, тармоқларнинг энергия жиҳатидан самарадорлиги ва бошқалар тўғрисидаги моддалар кенгайтирилган.
Лойиҳада бир нечта амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бирхиллаштирилган.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Лола Абдуазимова.