Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет размещение рекламы в Инстаграме Как рассчитать среднемесячную зарплату бухгалтера-совместителя Внимание! До конца года проверьте штатное расписание и изменения по зарплате Как рассчитать и уплатить налог на воду по итогам года

Ер участкаларини бериш устидан давлат назоратини кучайтириш таклиф этилмоқда

05.06.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2019 йилдаги 63-сон қарорига  ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда. Қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилган.

 

Лойиҳага асосан, ўзгартиришлар қуйидагиларга дахл қилади:

  • Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга;
  • Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисидаги низомга.

 

Хусусан, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкасини аукционга қўйиш учун хулосаси талаб қилинадиган ташкилотлар рўйхатини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Айнан, Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази хулосаси. У хавфли гидрометеорологик ҳодисалар (қор кўчкилари, сел ва сув тошқинлари хавфи мавжуд) ҳудудларига тушмаганлиги ҳақида хулоса беради.

 

Маълумот учун! Тегишли ваколатли ташкилотлардан хулосалар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан "YERELEKTRON" ААТ орқали мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг рўйхатини ва қурилиш бўлимининг ижобий хулосасини йўллаш воситасида талаб қилиб олинади.

 

Шунингдек, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган ер участкалари бўйича – бўлажак қурилиш участкасининг ер қаърида фойдали қазилмалар йўқлиги ҳамда тоғ ва тоғолди ҳудудларида хавфли геологик жараёнлар (кўчкилар, кўчишлар, чўкишлар, суффозиялар ва карстлар) хавфининг йўқлиги ҳақида хулоса бериши назарда тутилмоқда. Айни пайтда фақат бўлажак қурилиш участкасининг ер қаърида фойдали қазилмалар йўқлиги ҳақида хулоса берилади.

 

Мазкур хулосаларни олиш ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун беришда ҳам мажбурий бўлиши режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Наргиза Воҳидова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_