Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида “Кластер” ва “Кластер сиёсати”нинг ягона концепцияси тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳа билан қуйидагиларни назарда тутувчи концепцияни тасдиқлаш режалаштирилмоқда:
- кластерни институционал ривожланишига кўмаклашиш;
- кластерни ривожлантиришни стратегик режалаштириш;
- корхоналар ўртасида рақобат ва ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқиш;
- кластерларни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, шу жумладан солиқ имтиёзларини тақдим этиш ва маъмурий тўсиқларни камайтириш.
Концепцияда кластер сиёсатини мақсади, вазифалари, функциялари ва принциплари, кластерлар ривожлантиришда муаммолар, хорижий мамлакатларнинг ушбу йўналишдаги ижобий тажрибаси ва кутилаётган натижалар акс эттирилган.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Собир Нурбердиев.