Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни кўзда тутадиган қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.
Биринчидан, МЖтК 116-моддасининг (учиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни бузиш) янги таҳрири таклиф қилинмоқда.
Диспозиция
|
Санкция |
Аэродром минтақасида аэродромларни таниш учун ўрнатиладиган махсус белгилар ва мосламаларга ўхшаш ҳар қандай белги ва мосламаларни жойлаштириш ёки аэродром минтақасида парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни белгиланган тартибда келишмасдан амалга ошириш тақиқланади.
|
фуқароларга 3 дан 5 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга эса – 5 дан 10 ЭКИҲгача жарима |
Бинолар ва иншоотларда тунги ва кундузги аниқлаш белгилари ёки қурилмаларини ўрнатиш қоидаларини бажармаганлик
|
мансабдор шахсларга 3 дан 5 ЭКИҲгача жарима |
Аэродром ускуналарини, аэродром белгиларини, ҳаво кемаларини ва уларнинг ускуналарини шикастлантириш
|
3 дан 5 ЭКИҲгача жарима |
Тегишли рухсати бўлмай туриб аэропортлар (аэровокзаллардан ташқари), аэродромлар, учишни радио ва ёруғлик билан таъминлаб турувчи объектлар ҳудудида пиёда ёки транспортда юриш
|
1 дан 3 ЭКИҲгача жарима |
Алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки бошқа модда таъсиридан мастлик ҳолатидаги шахс томонидан ҳаво кемасини бошқариш ёки алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки бошқа модда таъсиридан мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибга мувофиқ текширишдан ўтишдан бўйин товлаш
|
10 дан 30 ЭКИҲгача жарима |
Авиация ҳодисасини, у тўғрисидаги маълумотларни қасддан яшириш, тенг равишда ахборотни бузиб кўрсатиш, кема ичидаги ва ердаги объектив назорат воситалари маълумотларини ва бошқа авиация ҳодисаси билан боғлиқ моддий далилларни шикастлаш ёки йўқ қилиш
|
50 дан 100 ЭКИҲгача жарима |
Авиация инцидентига олиб келган фуқаро ва экспериментал авиацияни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бузиш
|
10 дан 30 ЭКИҲгача жарима |
Иккинчидан, авиация хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни бузганлик учун жавобгарликни кўзда тутадиган МЖтКнинг 1163-моддаси киритилмоқда. Ҳуқуқбузарлик фуқаролик авиацияси авиация мол-мулки ва объектларига зарар келтирмасдан авиация хавфсизлиги ва режим-қўриқлаш чораларини таъминлаш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бажармасликдан иборат. Бунинг учун жарима фуқароларга тахминан 5 дан 10 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга эса 10 дан 20 ЭКИҲгача миқдорни ташкил этади.
Учинчидан, ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга мансабдор шахслар доирасини Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосаригача торайтириш таклиф қилинди.
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.