Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Сайёҳлик хизматларини онлайн бронлаш ва сотишни жорий этсангиз – ЯСТ камайтирилади

Сайёҳлик хизматларини онлайн бронлаш ва сотишни жорий этсангиз – ЯСТ камайтирилади

30.11.2017

ҚҲТБТ порталида Солиқ кодексининг 356-моддаси иккинчи қисмига қўшимчалар киритишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси  жойлаштирилди.

 

Таклиф этилаётган тузатишларга кўра, сайёҳлик фаолияти субъектлари учун ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солиш базаси сайёҳлик хизматларини онлайн бронлаш ва сотиш бўйича дастурий маҳсулотлар ҳамда ахборот тизимларини жорий этишга йўналтирилган маблағлар суммасига мутаносиб равишда камаяди.

 

Лойиҳа Президентнинг 6.10.2017 йилдаги сайёҳликни қисқа ва ўрта муддатли истиқболда ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини тўлиқлигича амалга ошириш масалалари бўйича йиғилиши якунларига кўра ишлаб чиқилган. Ўзгартиришлар тахминан келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб амал қила бошлайди.

 

Маълумот учун: СКнинг 355-моддасига биноан ҳисоблаб чиқарилган ялпи тушум ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база ҳисобланади. Қуйидагилар ЯСТ тўловчилари ҳисобланади:

  • микрофирмалар ва кичик корхоналар, СКнинг 350-моддаси 2-қисмида кўрсатилганлардан ташқари
  • ходимлар сонидан қатъи назар:

савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;

юридик шахслар лотереялар ташкил этиш бўйича фаолият доирасида;

  • шерик (иштирокчи) – оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган якка тартибдаги тадбиркор (ишончли вакил). 

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз.