Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш ҳолатлари камералар орқали қайд этилади

Табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш ҳолатлари камералар орқали қайд этилади

23.03.2018

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида эълон қилинган.

 

Бугунги кунда амал қилаётган табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш ҳолатлари учун маъмурий жавобгарликни (МЖТКнинг 91-моддаси) жарима санкцияларини тегишли равишда оширган ҳолда аниқлаштириш таклиф этилмоқда (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Чиқиндилар билан муомала қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш

Чиқиндилар билан муомала қилиш соҳасида, хавфли чиқиндилар бундан мустасно

Хавфли чиқиндилар билан муомала қилиш соҳасида

Илк бор содир этилган, атрофдаги табиатга зарар етказилмаган бўлса

фуқароларга ЭКИҲнинг 2 бараваридан 4 бараваригача миқдорда жарима;

мансабдор шахсларга эса – ЭКИҲнинг 4 бараваридан 7 бараваригача миқдорда.

фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима;

мансабдор шахсларга эса – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда.

Маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд табиий муҳитга зарар етказган бўлса

фуқароларга ЭКИҲнинг 4 бараваридан 8 бараваригача миқдорда жарима;

мансабдор шахсларга эса – ЭКИҲнинг 8 бараваридан 15 бараваригача миқдорда.

фуқароларга ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима;

мансабдор шахсларга эса – ЭКИҲнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда.

 

Бундан ташқари, вояга етмаган шахсни чиқиндилар билан муомала қилиш соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб этганлик учун жавобгарликни жорий этиш таклиф қилинди. Бундай хатти-ҳаракатлар учун жарима миқдори ЭКИҲнинг тахминан 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорни ташкил этади.  

 

Бунда маъмурий жавобгарликка тортиш мақсадида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш ҳолатлари техник фото- ва видеовоситалар орқали қайд этилади. Айни пайтда бундай тартиб фақат йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларига нисбатан қўлланмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.