ҚҲТБТ порталида «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Табиий монополиялар субъектлари фаолияти давлат томонидан тартибга солинадиган соҳалар рўйхатига тузатишлар киритиш таклиф этилмоқда.
Қонун лойиҳасига кўра у қуйидаги тарзда баён этилади:
- нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қувур орқали транспортировка қилиш;
- табиий газни транспортировка ва реализация қилиш;
- электр энергиясини узатиш, тақсимлаш ва сотиш (охирги истеъмолчилар учун);
- иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва транспортировка қилиш;
- темир йўллар инфратузилмасидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда темир йўлларда ташиш;
- почта алоқаси миллий оператори томонидан кўрсатиладиган умумий эркин фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари;
- сув қувурлари ва канализация хизмати;
- аэронавигациялар, портлар ва аэропортлар хизматлари.
Кўрсатилган соҳаларда нархларни (тарифларни) ёки уларнинг энг юқори даражасини аниқлаш (ўрнатиш) воситасида амалга ошириладиган нархларни давлат томонидан тартибга солиш амалда. Бунинг учун табиий монополияларнинг барча субъектлари ваколатли органларга нархлар (тарифлар) лойиҳаларини ва улар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этади.
Табиий монополиялар субъектлари товарлари ва хизматларига нархлар (тарифлар) лойиҳаларини ваколатли орган томонидан кўриб чиқиш муддатини бир ойгача ошириш таклиф қилинмоқда (ҳозир – бир ҳафта).
Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.