ҚҲТБТда МЖТКга киритиладиган тузатишлар лойиҳаси тақдим этилган: аудиторларнинг масъулият доираси кенгайтирилмоқда, хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текширувидан бош тортганлиги учун жарима солиш тартиби ўзгартирилмоқда
2019 йил 1 январдан божхона йиғимлари: мақбуллаштиришнинг навбатдаги варианти

ҚҲТБТ порталида кейинги йил бошидан жорий этилиши режалаштирилаётган божхона йиғимларининг янги ставкалари берилди
Тиббий хизмат сифати телетиббиёт ёрдамида оширилади

Ўзбекистонда Ягона тиббий ахборот марказини ташкил этиш ва «Ақлли тиббиёт» тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Уларни яратиш ва ривожлантириш бўйича концепция лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Замонавий мактаб қандай бўлиши керак

ҚҲТБТ порталида 2020-2025 йилларда «Замонавий мактаб» давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Турар жойларда қўриқлаш воситаларини ўрнатмоқчилар

ҚҲТБТ порталида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимига «Хавфсиз уй» концепциясини жорий этиш лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
«Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонуннинг янги лойиҳаси ишлаб чиқилди

Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган. Ушбу таҳрирда хусусий шерик бўла оладиган субъектларнинг турлари қисқартирилган, ҳамкорлик муддатлари узайтирилган, ДХШ мезонлари ва лойиҳаларни амалга ошириш босқичлари белгиланган
Кўчмас мулкни нотўғри рўйхатдан ўтказганлик учун етказилган зарарлар қопланади

«Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига тегишли тузатишлар киритиш таклиф этилмоқда. Қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган
Тадбиркорларнинг унумдор тупроқ устида иморат қуришлари тақиқланади

Янги объектларни барпо этишдан олдин тадбиркорлар иморат остида қоладиган участкадан тупроқнинг устки унумдор қатламини олиб, ундан бошқа ер участкалари унумдорлигини ошириш учун фойдаланишлари керак бўлади. Давлат экология қўмитаси ишлаб чиққан тегишли қоидалар ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
«Хорижликлар» ойна тусини ўзгартирганлиги (қорайтирганлиги) учун қандай ҳақ тўлайдилар

Ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) хорижий автомобиллар Ўзбекистонга вақтинча кирганда ва транзит ҳаракатланганда ҳақ тўлаш тартибини белгиловчи лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган
Товарлар ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизими 2019 йилда жорий этила бошлайди

Алкоголли маҳсулотларнинг «ишлаб чиқарувчи – улгуржи сотувчи – чакана сотувчи – истеъмолчи» занжири бўйича ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ахборот тизими икки босқичда жорий этилади. 2019 йил июлдан бошлаб ушбу тизим ёрдамида 22 турдаги товар ҳаракатини назорат қилмоқчилар
Давлат хизматлари «қанчага тушади»

ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Экспорт қилувчиларга солиқ имтиёзлари бериш таклиф этилмоқда

Умумий тушумда экспорт улуши 15%дан ортиқ бўлганда ташкилотлар фойда солиғи ва ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтиришлари мумкин бўлади. Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳани тасдиқлашса, бундай имконият юзага келади
Тарихий шаҳарларда Duty Free дўконларини очиш режалаштирилмоқда

2025 йилгача туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси лойиҳасида бизнес учун катта ишлар ҳажми назарда тутилган. Меҳмонхоналар, ресторанлар қуриш, транспорт ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш – ташаббуслар рўйхати бу билан чекланмайди, уларни амалга ошириш учун тадбиркорлар фаол қатнашиши ва креатив ёндашиши талаб этилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон учинчи мамлакатлар фуқаролари учун ягона виза жорий этиши мумкин

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси айрим мамлакатлар билан виза режимини янада соддалаштириш ташаббуси билан чиқмоқда. Турар жойни ижарага бериш ва фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартибини ҳам осонлаштириш кўзланмоқда. Бу 2025 йилгача туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси лойиҳасида назарда тутилган
Импорт-экспорт бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи учун жарималарни камайтириш таклиф этилмоқда

Бу ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган навбатдаги лойиҳада акс эттирилган
Қурилишга замонавий технологиялар жорий этилади

2021 йил охирига келиб «Бизнес юритиш» ҳисоботи «Қурилиш учун рухсатномалар олиш» индикатори бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакатлари қаторидан ўрин олиш, қурилиш фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг замонавий стандартларини ва инвестицияларни жалб этиш учун норматив-ҳуқуқий базани тўлиқ қайта кўриб чиқиш кўзланмоқда
Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши қандай ишлайди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши томонидан солиқ низоларини кўриб чиқиш регламенти лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Инновацион технопаркларнинг ташкил этилиши ва фаолият юритиши тартибга солинади

Улар давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритадилар. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Қонунлардан устав фондларининг энг кам миқдорлари чиқариб ташланади

Адлия вазирлиги тегишли тузатишлар лойиҳасини ишлаб чиқди, у ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
«Майда» иқтисодий ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилади

ҚҲТБТ порталида Иқтисодий процессуал кодексга киритиладиган тегишли тузатишлар муҳокама қилинмоқда
Читайте в свежих номерах

- Как перейти с НОБ на НДС при экспорте услуг: пошаговая инструкция
- Методика расчета налога и обязательных взносов с доходов физических лиц за апрель 2025 года
- Как оплачивать труд медицинских работников
- Календарь налогоплательщика для юридических лиц на май 2025 года
- Предварительное решение по таможенным платежам