Вазирлар Маҳкамасининг 9.02.2017 йилдаги 66-сон Қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган бўлиб, у жорий йилнинг 1 апрелидан амалга киритилади. Ушбу шарҳда – тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказишни рад асослари хусусида.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Қандай асосларга кўра бизнесни рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин?
Қандай асосларга кўра бизнесни рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин?
23.02.2017
Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
- давлат божи тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;
- тегишли бўлмаган рўйхатдан ўтказиш органига мурожаат қилинганлиги (ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтказиш);
- талаб этилаётган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
- қонун ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги - устав фонди миқдори оширилган, улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтган, қайта ташкил этилган тақдирда;
- давлат рўйхатидан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда) қонун ҳужжатлари билан устав фондининг миқдорига доир талаблар белгиланган юридик шахслар учун таъсис назарда тутилган устав фондининг энг кам миқдоридан кам бўлган миқдорнинг белгиланганлиги.
Юқорида санаб ўтилган асосларга қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказишни (қайта рўйхатдан ўтказишни) рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
- хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун —таъсис ҳужжатларида кўрсатилган хорижий инвестициялар улуши миқдорининг хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун қонун ҳужжатларида белгиланган улуши миқдорига номувофиқлиги, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассисларининг таркибида хорижий юридик шахснинг мавжуд эмаслиги;
- бозор ва фаолият юритаётган бозор негизида қайта тузилган савдо мажмуаси учун — муассислар таркибида устав фондида 51%дан кам бўлмаган улушга эга бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органининг мавжуд эмаслиги;
- акциядорлик жамияти учун — қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун жамият устав фондида 15%дан кам бўлмаган улушга эга бўлган бир ёки ундан ортиқ хорижий инвесторларнинг мавжуд эмаслиги, Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;
- устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш)да - тақдим этилган ҳужжатларнинг ва (ёки) маълумотларнинг қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги.
Бу муҳим! Тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиш маълумотларига киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
Рад этиш рад этиш асослари бартараф этилиши шарти билан ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун қайтадан топширишга тўсиқ бўла олмайди. Рад этилган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Публикации по теме:
- Қачон бизнесни қайта рўйхатдан ўтказиш талаб этилади?
- Бизнесни 30 дақиқада онлайн режимида рўйхатдан ўтказиш мумкин
- Кичик саноат корхоналарида бизнесга юридик хизмат кўрсатилади
- Якка тартибдаги тадбиркорлар валюта сотишдан озод қилинди
- Ҳакамлик судлари тадбиркорлар низоларини муқобил ҳал қилувчи нодавлат органидир
- Давлат персоналлаштириш маркази пулларни нималарга сарфлайди?
Читайте в свежих номерах
- Необходимо широкое общественное обсуждение
- В соответствии с требованиями Технического регламента
- Календарь налогоплательщика для юридических лиц на декабрь 2024 года
- Методика расчета налога и обязательных взносов с доходов физических лиц за ноябрь 2024 года
- Как растаможить груз, рассчитать и отразить в бухучете таможенные платежи