Хизмат автомобили томонидан ЙҲҚ бузилиши видеокамера воситасида қайд қилинганда ДЙҲХХ жарима тўғрисидаги қарорни ташкилот манзилига жўнатади. Фуқаронинг Ф.И.О. кўрсатилмайди. Жаримани ким тўлаши керак: ҳайдовчими ёки ташкилот?
Илгари шундай қоида бор эди: ЙҲҚ бузилишининг оқибатлари бўлмаса, корхона учун муаммолар йўқ эди. Жарималарни ҳайдовчи тўлар, ташкилот эса ЙТҲ натижасида келтирилган зарарни фуқаролик тартибида қопларди.
Тошкент шаҳрида фото- ва видео қайд қилишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари фойдаланишга жорий қилиниши билан қонунчилик ҳам ўзгарди.
“Норма маслаҳатчи” газетасида чоп этилган махсус шарҳда балансида транспорт воситалари бўлган ҳар бир компанияда қандай дастлабки чоралар кўрилиши зарурлиги ҳамда жарима тўғрисидаги қарор келганда нима қилиш лозимлиги тушунтирилади.
Газета обуначилари мақоланинг тўлиқ матни билан бу ерда танишишлари мумкин.