Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакой метод начисления амортизации использовать при сезонном характере бизнеса Как удерживать НДФЛ с доходов арендодателя с учетом минимальных ставок аренды Какие льготы предусмотрены при уплате социального налога

Ёнғинга қарши хавфсизлик янги даражага чиқади

24.05.2017

 

Президентнинг  23.05.2017 йилдаги қарори билан ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди. Ҳужжат матни ЎзА сайтида  тақдим этилган.

 

Назорат кучайтирилиб, жавобгарлик оширилди

 

Қарорга биноан туман (шаҳар) ва объектлар ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари)да давлат ёнғин назоратини ва ёнғинлар профилактикасини амалга ошириш бўйича мустақил бўлинмалар (гуруҳлар) ташкил этилади ва ёнғин хавфсизлиги инспекторлари лавозимларини ёнғин ўчириш бўлинмалари таркибидан чиқарилади.

 

Ёнғин хавфсизлиги инспекторларининг жавобгарлигини ошириш мақсадида уларнинг ҳар бирига хизмат ҳудуди доирасида муайян сектор бириктирилади.

 

Эндиликда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Ёнғинлар профилактикаси куни” ҳисобланади. Органлар ва ташкилотларнинг масъул мансабдор шахсларига ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича  ҳар чоракда йиғилишлар ўтказиш мажбурияти юкланди. Йиғилишлар асносида тегишли объектлар ва ҳудудларнинг ёнғинга қарши ҳолати танқидий таҳлил қилиниши лозим.

 

Моддий база мустаҳкамланди

 

Ёнғин техникаси парки ва махсус жиҳозларини узлуксиз янгилаш мақсадида ҳар йили 38 та асосий ёнғинни ўчириш автомобили, стреласининг узунлиги 35 метргача бўлган 6 та ёнғин автонарвони, 1000 та ёнғинни ўчириш енглари комплекти, нафас олиш аъзоларини ҳимоя қиладиган 300 та аппарат ва бошқа ёнғин-техника мулкини харид қилинади.

 

1.01.2025 йилгача мамлакатимизда ишлаб чиқарилмаётган ва ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, техника, алоқа тизимлари ва воситалари, дастурий маҳсулотлар ва бошқа моддий-техник воситалар учун 2025 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан озод қилиш кўринишидаги (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) имтиёз амал қилади.

 

Ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар ташкил этилди

 

Улар Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида фаолият юритади, бироқ Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.

 

Уларнинг асосий вазифалари қуйидагилар:

  • ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин келиб чиқиши сабаблари ва шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
  • тасдиқланадиган режа-жадвалларга мувофиқ тизимли асосда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари иштирокида маҳаллалар ҳудудида ёнғинга қарши машқлар ўтказиш, бунда ёнғинни ўчириш автомобиллари ўтиш йўллари ва сув манбалари ҳолатини ўрганиш;
  • давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ёнғинлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • соҳада амалга оширилаётган чора-тадбирларни баҳолаш ва мониторинг қилиш, уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • қишлоқ жойлар ва олис аҳоли пунктларида кўнгилли ёнғин ўчириш бўлинмаларини ташкил этишга кўмаклашиш, уларни моддий ва ижтимоий рағбатлантириш.
    Кўрсатилган комиссияларга тегишинча Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари  бошчилик қилади. Уларнинг таркибида ҳудудий ёнғин хавфсизлиги бошқармалари (бўлимлари, бўлинмалари), давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.

 

Комиссия мажлислари ҳар чоракда камида 1 марта, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги вазиятдан келиб чиқиб ўтказилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 

Олег Заманов,
экспертимиз.