Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возвратаЧто должны содержать чеки продажи и возврата

Ўзбекистонга 11 650 тонна уруғлик картошка четдан олиб келинади

22.06.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2017 йилдаги  374-сон “Картошкани культивация қилиш ҳажмларини кўпайтириш, картошка уруғчилиги ва уруғ фондини яхшилаш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

«Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК ва «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК  таркибига кирадиган ташкилотлар картошкани такрорий экин сифатида етиштиради. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари мазкур ташкилотларга 2017 йилги бошоқли дон экинларидан бўшаган экин майдонларида картошка етиштириш учун фермер хўжаликлари билан шартномалар тузишда кўмак беради.

 

Бунинг учун  Ўзбекистонга 11 650 тонна уруғлик картошка импорт қилинади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган,  «Шўрчидонмаҳсулотлари» АЖ, «Yakkabog’ meva-sabzavot eksport tayyorlov» МЧЖ, «Agro fruits export trade» МЧЖ, «Imkon agro» МЧЖ, «Surxondaryo agrofirmasi» МЧЖ  ММТҒК, «Gold atlas global» МЧЖ ММТҒК томонидан олиб келинадиган мазкур ҳажмдаги картошка 1.08.2017 йилгача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Самир Латипов.