Вазирлар Маҳкамасининг 23.06 2017 йилдаги 414-сон «Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Ижтимоий реабилитация ҳуқуқий ёрдам, психологик, тиббий, профессионал реабилитация, иш билан таъминлаш, обод уй билан таъминлаш (зарур ҳолларда) ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқаларни ўз ичига олади. Мақсад – террорчилик ҳаракатидан зарар кўрган шахсларни нормал ҳаётга қайтариш.
Ижтимоий реабилитациянинг аниқ чоралари Ижтимоий реабилитация қилиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия томонидан ҳар бир ҳолатда алоҳида белгиланади. Комиссия таркибига МХХ, ИИВ, ДБҚ, Мудофаа вазирлиги, ФВВ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари киради. Бундан ташқари, кўриб чиқилаётган масаланинг ўзига хослигидан (ҳуқуқий ёрдам, руҳий, тиббий, касбий реабилитация, ишга жойлаштириш, обод уй-жой бериш ва шу кабилар) келиб чиқиб тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳам комиссия таркибига киритилиши мумкин.
Бу муҳим! Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрганлар суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан жабрланган деб эътироф этилган шахслар ижтимоий реабилитация ҳуқуқига эга ҳисобланади.
Ижтимоий реабилитацияни амалга ошириш схемаси билан бу ерда танишиш мумкин.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир Латипов.