Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Нотариуслар учун устамалар миқдори чекланмаган

05.07.2017


Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг “Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами 2168-2, 2017 йил 3 июль) қабул қилинди.

 

Киритилган ўзгартиришларга биноан нотариал идоралар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар кўрсатилганлиги учун тушган маблағлар қуйидаги харажатларни қоплашга йўналтирилади:

 

  • ходимларнинг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама ўрнатиш, уларни мукофотлаш, қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш, жумладан иш берувчиларнинг ажратмалари;
  • коммунал-эксплуатацион ва жорий сақлаш бўйича бошқа хизматлар харажатларини (коммунал хизматлар, алоқа хизмати, бинолар ижараси, канцелярия ва идора анжомларини сотиб олиш, техникани таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш, архивга ишлов бериш ва бошқа харажатларни) қоплашга.

 

Устамаларни тайинлаш учун талабларга тузатишлар киритилди. Ходимларнинг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама қуйидаги мезонларнинг бири мавжуд бўлганда белгиланади:

 

а) нотариуслар учун :

 

  • нотариус лавозимида 1 йилдан кам бўлмаган иш стажи (илгари - 3 йилдан кам бўлмаган) ;
  • юридик фанлар номзоди ёки доктори илмий даражасининг мавжудлиги;
  • Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари ва давлат мукофотлари билан тақдирланиш;
  • нотариат институтини такомиллаштиришда, жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

 

б) бошқа ходимлар учун:

 

  • олий маълумотга эгалиги;
  • нотариал идорада ёки нотариал архивда 1 йилдан кам бўлмаган иш стажи (илгари – 2 йилдан кам бўлмаган).

 

Лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар учун ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар кўрсатилганлиги учун тушган маблағларнинг 40%и ажратилади. Илгари – кўпи билан 80%.

 

Эслатиб ўтамиз, тузатишлар киритилгунга қадар стажёрга раҳбарлик қилиши, ходимга нисбатан тушган шикоятларнинг сони, қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларининг аниқланган сони ҳам ҳисобга олинарди.

 

Ажратилган маблағларни нотариус ва унга бириктирилган ходимлар ўртасида тақсимлаш нотариуснинг таклифига кўра, иш ҳақига нисбатан энг юқори миқдорни ўрнатмаган ҳолда амалга оширилади. Нотариал архивлар ходимларининг лавозим маошларига эса уларнинг лавозим маошининг 75%и миқдорида ҳар ойлик шахсий устамалар белгиланади.

 

Илгари нотариусга энг юқори 100%ли устама ва бошқа ходимларга 50%ли устамалар тўғрисидаги норма амал қилган.

 

Лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар ҳудудий адлия органлари раҳбарлари буйруқларига мувофиқ ҳисобот ойи якунлари бўйича белгиланади (илгари 6 ой ёки 1 йилга белгиланар эди).

 

Ходимларга ҳар ойлик шахсий устамалар қуйидаги ҳолларда белгиланмайди:

 

  • ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланганда (мазкур интизомий жазонинг амал қилиш даврида);
  • агар нотариус томонидан кўрсатилган  нотариал ҳаракатларнинг сони муайян ҳудуд бўйича (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) битта нотариусга тўғри келадиган нотариал ҳаракатларнинг ўртача сонидан ярим баравар кам бўлса – нотариусга ва унга бириктирилган ходимларга (яъни бу ерда жамоавий жавобгарлик  элементлари кузатилади, илгари юкламаларни солиштириш учун аниқ мезонлар ўрнатилмаган эди).

 

Эндиликда  ходимларни, жумладан собиқ ходимларни  бир марталик мукофотлаш ва қимматбаҳо совғалар билан  рағбатлантириш, шунингдек коррупция ҳуқуқбузарликлари фактлари ҳақидаги хабар учун ҳам 1 лавозим маоши миқдорида амалга оширилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Моҳина Мирзаева.