Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби ўзгарди

11.07.2017


Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2773-1, 2017 йил 28 июнь) билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Йўриқномадан “Навоий” эркин иқтисодий индустриал зонаси билан боғлиқ БЮДни тўлдиришнинг хусусиятлари чиқариб  ташланди:

 

  • “Навоий” ЭИЗдан олиб кирилиб, эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилаётган ҳамда бир хил ТИФ ТН кодлари билан таснифланаётган, лекин турли ном, товар белгилари, марка, модел, техник тавсифга эга бўлган, ўз эҳтиёжи учун мўлжалланмаган истеъмол товарларини турли товарлар сифатида алоҳида декларацияламаслик имконияти.
  • “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида товарларни расмийлаштиришда божхона юк декларациясини тўлдириш қоидаларига (рўйхат рақами 2154, 2010 йил 12 ноябрь) мувофиқ “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида товарларни декларациялашда Йўриқнома талабларини инобатга олиш.

 

Шунингдек ўрнатилишича, дори воситалари ва тиббиёт мақсадидаги буюмларни кейинчалик сотиш учун фармацевтика маҳсулотлари (ТИФ ТН 30-товар гуруҳи) ва тиббиёт мақсадидаги буюмларни (ТИФ ТН 9018-товар позицияси) эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимида олиб кираётган ташкилотлар савдо номлари, халқаро патентланмаган номлар, моделлар, техник тавсифлар, дори-дармонларни чиқариш шаклларини, дозировкаси, ишлаб чиқарувчи  ва ишлаб чиқариш мамлакатини мажбурий тарзда кўрсатган ҳолда уларни БЮДда декларациялайдилар. Бунда, бир БЮДда юқорида келтирилган параметрлардан ҳеч бўлмаганда бири билан тафовут қиладиган товарлар расмийлаштирилган тақдирда улар фарқли товарлар сифатида алоҳида декларацияланади.

 

БЮДнинг 20 графасида (“Етказиб бериш шартлари”) қўлланилаётган ҳисоб-китоб шаклларининг янги икки рақамли коди жорий қилинди – “50” – экспорт факти бўйича.

 

Аниқлаштирилишича, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимидан сўнг қайта ишлаш маҳсулотларини, божхона ҳудудида қайта ишлаш учун реэкспорт божхона режимида олиб кирилган товар, товарнинг чиқиндилари ва қолдиқларини қайтариб олиб чиқиб кетишда мутахассис БЮДни Йўриқноманинг 4 боби эмас, балки 6 бобига мувофиқ тўлдиради.

 

Божхона юк декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар турлари таснифлагичида гигиена сертификати чиқариб ташланди (фақат санитария-эпидемиология хулосаси қолдирилди). Шунингдек юклаб жўнатишдан олдинги инспекция далолатномаси (тартиб рақами 44 – 820 графалар, ҳужжат коди - АПИ) ва божхона қийматини аниқлаш усули (тартиб рақами 44 – 904 графалар, ҳужжат коди МЕТОД) қўшилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Самир Латипов.