Президентнинг 23.06.2017 йилдаги ПФ-5094-сон фармони билан Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхатига қўшимча киритилди, шунингдек Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг ташкилий тузилмаси янгиланди.
Эндиликда Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон фармонида кўзда тутилган солиқ имтиёзлари личинкалар ва балиқ чавоқлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган корхоналарга ҳам татбиқ этилади.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг ташкилий тузилмасида қуйидаги ўзгаришлар содир бўлди (қуйидаги жадвалга қаранг).
Киритилган ташкилотлар
|
Чиқарилган ташкилотлар |
Балиқчилик илмий-тадқиқот институти (бош ташкилот) Президентнинг 1.05.2017 йилдаги ПҚ-2939-сон қарорига асосан билан ташкил этилган.
Шоличилик илмий-тадқиқот институти
|
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти
Ветеринария илмий-тадқиқот институти |
Бундан ташқари, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш ИТИ томонидан амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш ва давлат илмий-техникавий дастурларни рўёбга чиқаришда муассасанинг иштироки белгиланган.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.