Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакой метод начисления амортизации использовать при сезонном характере бизнеса Как удерживать НДФЛ с доходов арендодателя с учетом минимальных ставок аренды Какие льготы предусмотрены при уплате социального налога

Маҳаллий бюджет даромадлари қандай оширилади

12.07.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг эълон қилинган 29.06.2017 йилдаги 445-сон қарорида маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш резервларини аниқлашнинг батафсил  механизмлари мустаҳкамланган.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида пойтахт ва унинг туманларида тажриба тартибида республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида даромад ва харажатлар қайта тақсимланди. Ўз навбатида, ҳокимликларга маҳаллий бюджетлар ўсишини таъминлаш топширилди.

 

Шу мақсадларда туманлар молия ва солиқ органлари 5 та асосий йўналиш бўйича ўзаро ҳамкорликда иш олиб боради.

 

1 – жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи тўловчиларни ва тушумларни тўлиқ қамраб олиш.

 

Бунинг учун солиқ органлари ва молия бўлими ходимлари ҳар бир иш кунида 25 тадан кам бўлмаган объектларни бориб кўради. Фуқароларнинг аниқланган ҳисобга олинмаган объектлари ва ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар кейинчалик ҳисобга қўйиш учун “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси органларига узатилади. Шакллантирилган қарздорлар рўйхати солиқ қарзларини ундиришда кўмак кўрсатиш учун иш берувчиларга ёки уларнинг юқори турувчи органларига юборилади.

 

2 – бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятидан, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган солиқ тушумларини тўлиқ қамраб олиш.

 

Бу ерда қуйидаги чора-тадбирлар амалага оширирлади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Солиқ органлари ходимлари:

 

Солиқ органлари ва молия бўлими ходимлари ўзаро ҳамкорликда қуйидагиларни аниқлайди

 

бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ундирилиши назорат ўрнатадилар

 

нақд пул тушуми тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида хронометраж ташкил этадилар

 

деҳқон бозорларида қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларига сунъий равишда нархларни оширишга йўл қўймаслик бўйича назорат тадбирларини ўтказадилар

 

бозорлар ва савдо комплексларида сифатсиз, қалбакилаштирилган (сохта) ёки контрабанда товарларини тайёрлаш ва сотишга йўл қўймаслик бўйича назоратни амалга оширадилар ва текширишларни ташкил қиладилар

 

кадастр органларида рўйхатга олинмаган нотурар жой объектларини аниқлаш ва кейинчалик уларни солиқ солиш объекти сифатида ҳисобга қўйиш

 

бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият олиб бораётган жисмоний шахсларни аниқлаш ҳамда уларни солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйишни таъминлаш

 

бозор ва савдо комплексига туташ ҳудудларда автотўхташ жойларини аниқлаш ва туман (шаҳар) ҳокимига уларни бозорлар ва савдо комплексларининг таркибига ўтказиш бўйича тегишли қарор қабул қилиш тўғрисида таклиф киритиш

 

 

Якка тартибдаги тадбиркорлардан тўловлар тушуши устидан назорат доирасида:

  • солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган ёлланган ходимларни аниқлайдилар ва уларни ҳисобга қўйишни таъминлайдилар;
  • фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишнинг мавжудлиги юзасидан уларни кузатадилар  ва тўхтатиб турган тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклаш юзасидан кўмаклашадилар;
  • солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида йирик миқдордаги пул айланмаларини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолиятини таҳлил қиладилар;
  • расмий рўйхатдан ўтган фаолият турига мос келмайдиган фаолият билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларни аниқлайдилар ва уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган таъсир чораларини кўрадилар;
  • жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни белгиланган муддатларда органларга тақдим этмаган, шунингдек ушбу даромадлари тўғрисидаги декларация бўйича ҳисобланган ЖШДС суммаларини тўламаган жисмоний шахсларнинг рўйхатини шакллантиради ҳамда солиқ қарзини ундириш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўради.

 

3 – инвестиция лойиҳаларини, Маҳаллийлаштириш дастури доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан тушумларни ошириш.

 

Бу вазифани бажариш учун ходимлар ҳар куни ўртача 2 та объектни ўрганишларига тўғри келади. Инвестиция лойиҳалари ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг бажарилмаётганлиги, ортда қолаётганлиги сабабларини ўрганадилар ва ўрганиш якунлари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига аниқ таклифлар киритадилар. У лойиҳа ташаббускорлари, банклар, молия бўлимлари, иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари билан биргаликда аниқлаштирилган тармоқ жадвалларининг бажарилиши, шунингдек тегишли қувватларнинг ишга туширилиши устидан таъсирчан мониторинг ўрнатади.

 

4 – фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш ҳамда паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг молиявий аҳволини яхшилаш.

 

Солиқ органи ходимлари фаолият кўрсатмаётган корхоналарга борадилар ва ўрганадилар ҳамда мазкур корхоналарнинг рўйхатини тузадилар, уларнинг фаолияти бўйича материалларни йиғадилар. Кейинчалик аниқланган мулкдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

 

Тегишли тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботларини таҳлил қилиш якунлари бўйича паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг рўйхати тузилади.  Туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари ушбу ташкилотларнинг муассислари ва раҳбарияти, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда уларни молиявий соғломлаштириш чораларини кўради.

 

5 – дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ўсишини қисқартириш ва маҳаллий бюджетларга тушумларни оширишни таъминлаш ишларини олиб бориш доирасида амалга ошириш.

 

Бу йўналишда молия бўлими ва ДСИ ҳар куни:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳолатини таҳлил қилади ва уларни қисқартириш бўйича амалий чоралар кўради;
  • Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзларни қисқартириш ишларини амалга оширади;
  • етказиб берилган энергия ресурслари учун тўловларни тўлиқ ундириш ва нореал қарзлар ҳосил бўлиши ҳолатларининг олдини олишга қаратилган корхоналарнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тизимини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.