Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возвратаЧто должны содержать чеки продажи и возврата

Янги қурилган уй-жойдан квартира сотиб олсангиз – Тошкент пропискасини беришади

26.07.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 527-сон қарори билан пойтахтда ва пойтахт вилоятида бошқа вилоятликлар, чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўчмас мол-мулкни сотиш шартлари белгиланди.

 

Эндиликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек  чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам шу жойларда кўчмас мол-мулкни сотиб олишлари мумкин.

 

Бунда сотиб олинаётган кўчмас мол-мулкнинг тури ва қиймати ҳамда ҳисоб-китобни амалга ошириш тартиби муҳим аҳамиятга эга (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Субъект

 

Битим шартлари

 

Битимни нотариал тасдиқлаш учун давлат божи ставкаси

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароси

кўчмас мол-мулкни сотиб олиш:

– Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уй-жойларда

– қиймати ЭКИҲнинг 2500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

– банк ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан

 

шартнома суммасининг 5%и миқдорида

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган ва ушбу минтақаларда доимий пропискага эга бўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар

кўчмас мол-мулкни сотиб олиш:

– Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уй-жойларда

– қиймати ЭКИҲнинг 2500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

– банк ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан

 

шартнома суммасининг 5%и миқдорида

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва яшаш гувоҳномасини олган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс

 

кўчмас мол-мулкни сотиб олиш:

– Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уй-жойларда

– шартнома тузилган санадаги МБ курси бўйича қиймати 150 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда

– Ўзбекистоннинг ваколатли банкларидан хорижий валютани сотиш орқали олинган миллий валютада банк ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан

шартнома суммасининг 10%и миқдорида

 

Янги қурилган уй-жой деганда фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан  3 йил  ўтмаган бино ва иншоот тушунилади.  Янги қурилган уй-жойдаги  кўчмас мол-мулкка мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли далолатномани тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида вужудга келади1.

 Жадвалда кўрсатилган шартлар бўйича  сотиб олинган кўчмас мол-мулк кейинчалик сотиб олинган кундан эътиборан 3 йил мобайнида қайта расмийлаштирилган тақдирда олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя қилиш шартномаларини нотариал тасдиқлаганлик учун ЭКИҲнинг 400 баравари миқдорида давлат божи ундирилади

 

Бу муҳим!

 

Шу тариқа, белгиланган шартларда уй-жой майдонини сотиб олган шахслар Рўйхатнинг 1-бандига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун даъвогар бўлишлари мумкин

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг  16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига, шунингдек  Давлат божи ставкаларига тегишли қўшимчалар киритилди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 



1Қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома.