Ўзбекистон Республикасининг “Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасига тушунтиришлар.
01.08.2017
Ўзбекистон Республикасининг “Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасига тушунтиришлар.
Ушбу Қонун лойиҳаси Президентнинг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сон қарори 7-илованинг 3-банди ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси 4-бандида белгиланган топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳаси белгиланган тартибда келишилган ҳамда халқаро тажриба инобатга олинган.
Айтиш жоизки, ушбу Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурияти қуйидагиларга асосланган:
биринчидан, болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш ва ахборот олиш кафолатларини таъминлаш бўйича ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитларни яратиш;
иккинчидан, болаларни бузғунчи, уларнинг руҳиятига зарар етказувчи таъсирлардан ҳимоя қилиш, уларнинг саломатлигига зиён етказувчи ахборот тарқатилишининг олдини олиш, чеклаш ва (ёки) тақиқлаш;
учинчидан, болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, жисмоний ва юридик шахслар фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
тўртинчидан, болаларга йўналтирилган ахборот муҳити мазмунини тизимли баҳолашга йўналтирилган илмий ва амалий тадқиқотларни ривожлантириш, болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотнинг мезонлари, механизмлари
ва методикасини яратиш ва ривожлантириш, болалар ахборот хавфсизлигини таъминловчи техник ва дастурий-аппарат воситаларини жорий этиш.
Қонун лойиҳасида:
1. Қонуннинг амал қилиш соҳаси, болаларнинг соғлиғи ва камол топишига зарар етказадиган ахборот бўйича асосий тушунчалар, бундай ахборот турлари аниқлаб берилган бўлиб, улар ушбу Қонун нормаларини субъектив ва эркин равишда изоҳлашни чеклаш имконининг белгиланиши (3-4-моддалар);
2. болалар соғлигига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларининг белгиланиши (5-модда);
3. болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилувчи органлар ва муассасалар тизими ҳамда уларнинг ваколатларининг белгиланиши (6-15-моддалар);
4. болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотни таснифлаш ва ахборот маҳсулотининг ёш тоифаларини аниқлаш нормаларининг белгиланиши
(16-17-моддалар);
5. болалар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоялаш таъминланиши ҳисобга олинган ҳолда ахборот маҳсулотининг айланишига талаблар белгиланган ва Ўзбекистон ҳудудида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот маҳсулотлари тарқатилишини тақиқловчи Реестрни юритиш механизмининг жорий этилиши (18-20-моддалар);
6. ахборот маҳсулотида болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган маълумот мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, муайян ёш тоифасига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан ахборот маҳсулоти экспертизасини ўтказиш, эксперт хулосасини тақдим этиш асослари, шунингдек ахборот маҳсулоти экспертизасининг ҳуқуқий оқибатларининг белгилаб берилиши (21-22-моддалар);
7. болалар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг ижроси юзасидан давлат ва жамоатчилик назоратининг ўрнатилиши кўзда тутилган (23-модда).
Фракциямиз нуқтаи назарига биноан, таклиф қилинаётган Қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда:
Алия ЮНУСОВА
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.