Соғлиқни сақлаш вазирининг “Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (рўйхат рақами 2908, 2017 йил 28 июль).
Номенклатурага даволаш иши ва тиббий педагогика иши, педиатрия иши, тиббий-профилактика иши ҳамда стоматология йўналишлари бўйича 45 та асосий ва 115 та тор ихтисосликлар кирган.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2017 йилдаги 451-сон “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан номенклатурага мувофиқ нодавлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятини лицензиялашда рухсат этилган ихтисосликлар турлари аниқланади. Лицензиялаш тартиби тўғрисида батафсил – алоҳида шарҳда.
Рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир Латипов.