Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Давлат бошқаруви академиясида кимлар ўқитилади?

10.08.2017

Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПФ–5139-сон фармони билан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими такомиллаштирилди. Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПҚ–3177-сон қарори билан мазкур муассасага қабул қилиш тартиби ва квоталари тасдиқланди. Ҳужжатлар давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинди.

 

Фармонда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди, унинг ташкилий тузилмаси ва Устави тасдиқланди. Бундан ташқари, ҳужжат муассасада таълим жараёнини амалга ошириш шартларини белгилайди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Таълим жараёнининг йўналишлари

 

 

Шартлар

Бошқарув кадрларини тайёрлаш

грант ва тўлов-контракт асосида 2 йиллик магистратура таълим дастури бўйича давлат намунасидаги дипломни бериш билан

 

Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш

грант ва тўлов-контракт асосида 1 йилгача бўлган муддатда дастурлар бўйича, шунингдек, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда белгиланган намунадаги дипломни бериш билан 

Бошқарув кадрлари малакасини ошириш

грант ва тўлов-контракт асосида қисқа муддатди дастурлар асосида 1 ойгача бўлган муддатда 3 йилда 1 маротаба, шу жумладан  ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда белгиланган намунадаги сертификатни бериш билан 

 

Ким қандай қабул қилинади

 

Академиянинг магистратурасига танлов бўйича давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан тавсия этилган шахслар қабул қилинади.

 

Номзод 40 ёшдан ошмаган бўлиши, базавий олий маълумотга ва камида 2 йил бошқарув иш тажрибасига эга бўлиши даркор. Бунда жойларда номзодларни дастлабки саралаш ташкил этилади, кейинчалик эса Академияда тест ва суҳбат ўтказилади.

 

Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган тингловчиларнинг бутун ўқиш даври мобайнида асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади.

 

Шунингдек, Академия магистратураси тингловчилари ўқиш даври мобайнида ўзларининг доимий яшаш жойларидаги ҳудуддан ташқарида жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибий бўлинмаларида ҳамда давлат ташкилотлари ва ННТларда малакавий амалиёт ва стажировка ўташлари керак. Бундай амалиёт ва стажировканинг муддати  1 йилга қадар бўлиши мумкин.

 

Таълим - хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда

 

Академияда ўқув жараёни халқаро таълим стандартларини ва бошқарув кадрларини ўқитишнинг замонавий усулларини жорий этиш орқали ташкил этилади, унда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилади:

  • қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида замонавий таълим технологиялари ва шаклларидан фойдаланиш, жумладан, Академия ўқитувчилар таркибининг ҳудудларга чиқиши;
  • мунтазам равишда интерфаол машғулотлар, давлат ва жамият бошқарувининг таниқли арбоблари, вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарларини жалб этган ҳолда “давра суҳбатлари” ўтказиш;
  • мутахассислик фанлари билан бир қаторда тингловчилар томонидан Ўзбекистон тарихи ва миллий қадриятлари, ватанимиз шоир ва ёзувчилари ижодини, чет тили ва АҚТни чуқур ўрганилишини ташкил этиш;
  • магистратура тингловчиларини етакчи хорижий илмий-таълим муассасалари ва бошқарув кадрларини тайёрлаш марказларига, шунингдек, хорижий давлатларнинг давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви  органлари, жамоат ташкилотларига 1 ойгача бўлган муддатга мажбурий йўналтириш.

 

Академия шартнома асосида мамлакатимиз, шу жумладан хорижий етакчи олий таълим муассасалари, илмий муассасалар, тадқиқот марказларининг юқори малакали мутахассислари ва экспертларини жалб этади.

 

Келаётган ўқув йилида 60 нафар қабул қилинади

 

Қарорга биноан 2017/2018 ўқув йилида Академияга қабул қилиш квотаси 60 нафарни ташкил этади, шулардан:

  • давлат грантлари бўйича – 24 нафар, улар фақат давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви органлари, давлат муассасалари ва давлат ташкилотлари ходимлари жумласидан қабул қилинади;   
  • тўлов-контракт асосида – 36 нафар.  

 

Ўқишни муваффақиятли якунлаганларга 20% устама тўланади, муваффақиятсиз якунлаганлар харажатларнинг ярмини тўлайди.

 

Магистратурада ўқишни муваффақиятли якунлаб, давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви органларида, давлат ташкилотлари ва ННТларида раҳбарлик лавозимларида ишлаётганларга  5 йил мобайнида ҳар ойда лавозим маошининг 20%игача устама тўланади (кўзда тутилган бошқа устамалар ва қўшимча тўловлардан қатъи назар). Бунда Академия магистратурасини якунлаган шахсларни тегишли лавозимлар ва иш жойларига тақсимлаш Президент томонидан тасдиқланади.

 

Магистрлик дастурини бажармаган тингловчилар улар ўқиш даври мобайнида асосий иш жойи бўйича олган барча тўловларнинг 50%ини қоплашлари шарт.

 

Махсус жамғарма ташкил этилмоқда

 

Академияда бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни уларга меҳнат ҳақи тўлаш фондининг 50%игача бўлган миқдорда рағбатлантириш учун Махсус жамғарма ташкил этилмоқда.

 

Махсус жамғарманинг маблағлари Академия ректорининг қарорига биноан кўрсатилган штат ходимлари тариф ставкасининг 100%игача бўлган миқдорда ҳар ойда устамалар тўлашга йўналтирилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Олег Заманов,

экспертимиз