Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади

22.08.2017

Президентнинг 21.08.2017 йилдаги  ПҚ-3228-сон “Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланганлигини янада оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган.

 

Қарор билан Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманлари фермер хўжаликлари ва машина-трактор паркларига 2017-2019 йилларда лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришнинг прогноз параметрлари тасдиқланди.

 

Етказиб бериш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси маблағлари, тижорат банклари кредитлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Лизинг шартномаси мавжуд бўлганда ва ҳақиқатда аванс тўлови амалга оширилганда (лизинг объекти қийматининг камида 20%и) Жамғарма томонидан молиялаштириш учун маблағлар ажратилади.

 

Етказиб бериш лизинг асосида «Ўзагролизинг» АЖ орқали йиллик 2%дан кўп бўлмаган фоиз ставкаси билан режалаштирилган ҳажмда ҳар йили 1 декабрга қадар амалга оширилади.

 

«Ўзагролизинг» АЖ ва Тошкент вилояти лизинг олувчилари ўртасида тузиладиган шартномаларда  Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштиришда лизингнинг қуйидаги муддатлари кўзда тутилади:

  • фермер хўжаликлари учун  - 12 йилгача;
  • «Тошкент Агросервис МТП» МЧЖ учун – 10 йилгача.

 

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ қишлоқ хўжалиги техникасини ўз вақтида ишлаб чиқариш ва етказиб берилишини таъминлайди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 Олег Заманов,

 экспертимиз.