“Махсустранс” ДИЧБ корхона ва ташкилотлар ва аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни ва ахлатларни олиб чиқиш бўйича тарифлар ошишини маълум қилди.
1 сентябрдан чиқиндиларни олиб чиқиш учун тарифлар:
- Маиший чиқиндиларни чиқариб ташлаш:
ҳар бир яшовчидан - ойига 3500 сўмни ташкил этади.
- Қаттиқ маиший чиқиндиларни чиқариб ташлаш:
бюджет ташкилотлари ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун (1 куб м.) - 41 989,50 сўм (ҚҚСсиз).
- Ахлатларни чиқариб ташлаш учун:
бюджет ташкилотлари ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун (1 тн.): - 15 690,97 сўм (ҚҚСсиз).
- Чиқинди ортиш станцияларидан қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш:
(Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод туманлари ЧОСдан "Оҳангарон" ахлатхонасигача (1 тн.) - 11 678,92 сўмни ташкил этади.