Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Судлар ва адлия органларини молиялаштириш аниқ белгиланди

25.08.2017

 

Президентнинг 23.08.2017 йилдаги ПҚ-3240-сон «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг сайтида хабар берилади.

 

Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда унинг Ижро этувчи дирекцияси тугатилади. Уларнинг ўрнига Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси, бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди ва уларнинг даромадларини шакллантириш манбалари белгиланди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Даромадларни шакллантириш манбалари

 

 

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси

 

Бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси 

жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича давлат божлари тўлашдан Давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 16%и миқдоридаги ажратмалар 

ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан 16%, нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан эса 8% миқдоридаги ажратмалар 

 

жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича жарималар тўлашдан Давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 16%и миқдоридаги ажратмалар

адлия органлари томонидан ННТ ва унинг рамзини давлат рўйхатидан ўтказганлик, ННТ ходимлари – хорижий фуқароларни, шунингдек уларнинг оила аъзоларини аккредитациядан ўтказганлик , адвокатлик тузилмаларини рўйхатдан ўтказганлик, ННТ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, унинг разми, таъсис ҳужжатларининг дубликатини берганлик,  аккредитация карточкаси дубликатини берганлик, адвокатлик фаолиятини лицензиялаганлик учун ундириладиган маблағларнинг, шунингдек адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар суммасининг 80%и

ижро иши бўйича Давлат бюджетига ундирилган суммадан 24% миқдоридаги ажратмалар, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундириш бундан мустасно

 

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар 

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар 

 

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар 

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар

 

 

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Олий суд раиси бошқарадиган Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади. Унинг таркибига лавозимига кўра Судьялар олий кенгаши раиси, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (Департамент) директори ва Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази (Марказ) директори киради.

 

Бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

  • адлия органлари ва муассасаларини моддий-техник таъминотига;
  • адлия органлари ва муассасаларини бино, ускуналарини қуриш ва таъмирлашга;
  • адлия органлари ва муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришга ва ижтимоий муҳофаза қилишга (адлия органлари ходимлари учун уй-жой қуриш, санаторий-курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, маошларга устамалар белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва ҳоказо);
  • адлия органлари ва муассасалари ходимларини хизмат сафари харажатларига, шу жумладан хорижий давлатлардаги хизмат сафарларига;
  • уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган адлия органлари ходимларига уй-жой сотиб олиш учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ва ЭКИҲнинг 1000 баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратишга;
  • адлия органлари ва муассасалари ходимларига мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмати учун устамалар ва қўшимча ҳақ тўлашга;
  • адлия органлари ва муассасалари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўловларни компенсация қилишга;
  • адлия органлари ва муассасалари ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташига, шу жумладан, уларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этишга ва чет давлатларда ўтказиладиган конференция, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишига;
  • адлия органлари ва муассасалари фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этишга;
  • адлия органларининг коммунал-фойдаланиш ҳамда бошқа жорий харажатларига;
  • нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни ва тегишли харажатларни қоплашга;
  • Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилишни молиялаштиришга;
  • адлия органларининг ёрдамчи ходимлари таъминотига;
  • адлия органлари ва муассасалари фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларга

 

Ҳужжатга кўра жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб қуйидаги харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади:

  • малака даражалари, мартаба даражалари ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун судьялар ҳамда судлар ва Департамент ходимлари лавозим маошларига устама ва ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш;
  • судлар ва Департаментнинг ёрдамчи ходимларини таъминлаш;
  • судьялар ҳамда судлар, Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Марказ ходимлари томонидан уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш);
  • судлар, Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Марказ бинолари ва хоналарини қуриш ва таъмирлаш;
  • судлар, Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Марказ ходимларининг хизмат сафари;
  • судлар, Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Марказнинг коммунал-фойдаланиш ҳамда бошқа жорий харажатлари.

 

 Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   




Олег Заманов,

экспертимиз.