Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағлари нимага сарфланади?

25.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2017 йилдаги 624-сон қарори билан  Давлат ветеринария қўмитаси тўғрисида низом ҳамда Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, олдинги шарҳларимизда Давлат ветеринария қўмитасининг ташкил этилиши ва унинг тузилмаси тасдиқланиши ҳақида ёзган эдик.

 

Давлат ветеринария қўмитаси – ветеринария хизматини янада ривожлантириш, шу жумладан эпизоотик барқарорликни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олиш, ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш бўйича давлат назоратини таъминлаш, ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни ташкил этиш ва юритишда ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

 

Давлат ветеринария органлари ва муассасалари, ветеринария участкалари, бозорлардаги ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари, чегара ва транспортдаги ветеринария пунктлари (участкалар) ва бошқа муассасалар давлат ветеринария хизматининг ягона тизимини ташкил этади.

 

Идоранинг почта манзили: 100123, Тошкент шаҳри, Кичик Ҳалқа йўли кўчаси, 21 а.

 

Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси Давлат ветеринария қўмитасида юридик шахс ташкил этмасдан ташкил этилмоқда (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Шаклланиш манбалари

 

Молиялаштириш йўналишлари

Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасининг ҳамда Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказининг ветеринария хизматларини кўрсатишдан тушадиган 75% миқдоридаги маблағлари 

ветеринария соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш 

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари 

Давлат ветеринария қўмитаси марказий аппарати ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш 

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар 

давлат ветеринария хизматининг кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан хорижий таълим муассасаларида малака оширишни ташкил қилиш

 

давлат ветеринария хизмати ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш 

ветеринария соҳасига оид лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш учун экспертларни (аудиторлар, илмий ходимлар ва шу кабилар), шунингдек халқаро экспертларни жалб қилиш 

ветеринария соҳасидаги халқаро йиғилишлар, кўргазмалар, лойиҳалар ва дастурларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатлар 

ветеринария соҳасига оид хорижий ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларининг мамлакатда бўлиши даврида уларни қабул қилиш ва кузатиш билан боғлиқ харажатлар; 

ветеринария соҳасида конференциялар, давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш

босма нашр маҳсулотларини, шунингдек ветеринария соҳасига оид бланкалар тайёрлаш 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Олег Заманов,

экспертимиз.