Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 1911-4-сон, 2017 йил 22 август) билан Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди.
Энди инфратузилмавий облигациялар эгалари ҳам реестрга киритилади (илгари бўлганидек, акциялар ва корпоратив облигациялар эгалари реестрга киритилади).
Маълумот учун: инфратузилмавий облигациялар – ишлаб чиқариш ва бошқа инфратузилмани барпо этиш ва (ёки) реконструкция қилишни молиялаштириш учун пул маблағларини жалб этиш мақсадида хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари томонидан чиқариладиган облигациялар.
Шунингдек, реестрни шакллантириш механизмида депозитарий функцияларини инвестиция воситачилари бажаради. Эслатиб ўтамиз, худди шундай ўзгаришлар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ўзаро ҳамкорлиги тимида ҳам рўй берган эди.
Маълумот учун: мижоз топшириғига биноан унинг номидан ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозлар билан битимлар ва операцияларни амалга оширадиган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси инвестиция воситачиси ҳисобланади.
Аниқлаштирилишича, реестрни шакллантиришни асоссиз рад этиш устидан судга шикоят қилиш мумкин.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.