Президентнинг 21.08.2017 йилдаги ПҚ–3226-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида 2 та ахборот-таҳлил департаменти тугатилди ва уларнинг ўрнига 3 та янгиси ташкил этилди (қуйидаги жадвалга қаранг).
Тугатилаётган бўлинмалар |
Ташкил этилаётган бўлинмалар |
Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти
|
Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти
|
Маданият, санъат ва туризмни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти |
|
Ташқи иқтисодий фаолият, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти |
Ташқи савдо фаолияти, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти унинг таркибида Тошкент вилояти Қибрай, Занги ота, Янгийўл, Чиноз ва Тошкент туманлари мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш масалалари секторини ташкил этиш билан
|
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.