Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возвратаЧто должны содержать чеки продажи и возврата

ХУМШга кредитлар 5 ва 10 йил муддатга берилади

18.09.2017

 

Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1126-4, 2017 йил 4 сентябрь) билан Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

 

Хусусан, белгиланган мақсадига кўра ХУМШга ажратиладиган кредитларнинг аниқ муддати белгиланди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Кредит муддати

 

 

Кредитнинг белгиланган мақсади

камида 10 йил

кўп квартирали уй-жойларнинг томларини таъмирлаш ва/ёки уйлар ичидаги муҳандислик коммуникацияларини мукаммал таъмирлаш  учун – мазкур ишларни бажариш даврийлигини ҳисобга олган ҳолда.

 

камида 5 йил

– асосий воситаларни (махсус ускуна ва механизмлар) сотиб олиш учун;

– уй олди ҳудудини ободонлаштириш учун.

 

Кредит олиш учун зарур бўладиган манзилли рўйхатлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан жойлардаги молия органлари билан келишган ҳолда тасдиқланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 
 Олег Заманов,

экспертимиз