Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда можно не относить на себестоимость продукции амортизацию производственных ОС Почему налоговое ведомство так избирательно признает налоговые льготы Что делать работодателю, если работника привлекают к уголовной ответственности

Ўзбекистон Миллий боғи тўлиқ реконструкция қилинади

18.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 4.09.2017 йилдаги 694-сон «Тошкент шаҳрида замонавий ва юқори технологияли маданият ва истироҳат боғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Пойтахтимиздаги «O‘zbekiston milliy bog‘i» негизида кўл билан бирга умумий майдони 20,79 га бўлган (Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Олмазор мавзеси, 183а-уй) замонавий ва юқори технологияли маданият ва истироҳат боғини ташкил этиш бўйича лойиҳа амалга оширилади (кейинги ўринларда — лойиҳа). Лойиҳага инвестицияларнинг умумий миқдори 60 млн. АҚШ долларини ташкил этади («Stargate systems» МЧЖ – инвесторнинг ўз маблағлари ва хорижий банклар кредитлари). 

 

Ишлаб чиқилган лойиҳа концепцияси қуйидагиларни кўзда тутади:

  • боғни тўлиқ реконструкция ва модернизация қилиш;
  • замонавий ускуналар, технологиялар ва аттракционлар билан жиҳозланган замонавий ва юқори технологияли боғни ташкил этиш;
  • йил мобайнида ҳар куни 10 000 нафаргача ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш имконияти;
  • жаҳоннинг машҳур меъморий асарлари репродукциясини барпо этиш, шунингдек ландшафт дизайнининг замонавий намуналарини қўллаш;
  • амфитеатр ва рангли тасвирлар проекция қилинадиган картографик фаввора қуриш;
  • оилавий дам олиш учун велосипед йўлакчаси, аттракционлар ва бошқа объектлар билан оилавий ҳудудни ободонлаштириш;
  • йирик савдо-кўнгилочар марказ қуриш;
  • ташқи кўриниши сарой-қалъа услубида безатилган тантанали маросимлар ўтказиш учун жой, шунингдек болалар қаҳвахонаси ва кўнгилочар майдончаларини қуриш;
  • денгиз тўлқинларига ўхшаш,  серфинг билан шуғулланиш имконияти билан сув иншоотини қуриш;
  • лабиринт, томоша чархпалаги ва бошқа замонавий кўнгилочар аттракционларни жойлаштириш;
  • ўргатилган дельфинлар билан махсус шоу дастурларини намойиш қилиш учун дельфинарий очиш;
  • аҳолининг барча қатламлари учун маданий-дам олиш хизматларининг оммабоплиги.

 

Боғ аҳолининг, энг аввало ёшларнинг жаҳон стандартлари даражасидаги юқори сифатли, маданий-дам олиш  хизматларига бўлган талабини таъминлашга қаратилади. Лойиҳани амалга ошириш сифатли маданий ҳордиқ чиқаришни ташкил этиш ва одамларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказилишини таъминлайди, Тошкент шаҳрининг туристик жозибадорлигини оширади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

экспертимиз.