Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Маҳсулот ишлаб чиқарувчи унинг мувофиқлигини декларациялаши шарт

20.09.2017

 

«Ўзстандарт» агентлиги Бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 1465-3, 2017 йил 4 сентябрь) билан Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ишлаб чиқарувчи декларациялайди

 

Тузатишларга кўра декларацияда ҳавола мавжуд бўлган норматив ҳужжатлар билан белгиланган декларациялаш бўйича мажбурият ва маҳсулот тавсифи учун масъулият етказиб берувчидан ишлаб чиқарувчига ўтказилди.

 

Тегишинча, ишлаб чиқарувчи хавфсизлик бўйича комплекс чора-тадбирларни таъминлаши, маҳсулотнинг мувофиқлигини синовдан ўтказиши ва тасдиқлаши зарур. Декларациялашдан кейин ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқариш жараёни ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг мазкур маҳсулотга тааллуқли норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги барқарорлигини таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирларни кўриши даркор.

 

Қандай сабабларга кўра рад этилади

 

Ҳужжатда мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни рўйхатдан ўтказишни рад қилиш учун қуйидаги асослар ёзилган:

  • мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни рўйхатдан ўтказиш учун аккредитация соҳаси кўрсатилган маҳсулотга татбиқ этилмайдиган маҳсулотларни сертификатлаштириш органига йўналтириш;
  • барча зарур ҳужжатларни тақдим этмаслик;
  • ишлаб чиқарувчи томонидан мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни расмийлаштириш талабларига риоя қилинмаслиги.

 

Низомга қатор бошқа тузатишлар киритилган. Буйруқ Қонун ҳужжатлари тўпламининг 11.09.2017 йилдаги 36 (796)-сонида эълон қилинди ва 3 ой ўтгандан кейин кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

   

Олег Заманов, 

экспертимиз.