Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакой метод начисления амортизации использовать при сезонном характере бизнеса Как удерживать НДФЛ с доходов арендодателя с учетом минимальных ставок аренды Какие льготы предусмотрены при уплате социального налога

Пахта ҳосилининг ярми – давлат эҳтиёжлари учун

21.09.2017

 

Президентнинг 15.09.2017 йилдаги ПҚ–3281-сон «2018 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори давлат раҳбари сайтида жойлаштирилди.

 

Ҳужжатга кўра қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини ўз ичига олади, шу жумладан:

  • ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, ер балансига риоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини ўстиришнинг замонавий ва ресурсларни тежовчи технологияларини жорий этиш;
  • фермер хўжаликларининг ихтисослашуви ва туманларни инобатга олган ҳолда, шунингдек минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитлари, ерларнинг мелиоратив ҳолати, ерларнинг унумдорлиги, уларнинг балл-бонитети, сув билан таъминланганлиги, ҳосилдорлиги таҳлили ва бошқалардан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш;
  • фермер хўжаликлари ва харид қилувчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузиш, моддий-техник ресурсларни етказиб бериш, молиялаштиришни таъминлаш, агротехника тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш;
  • фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган маҳсулотларнинг сотилиши мониторингини ва ҳисобга олинишини юритиш, сотилган маҳсулотлардан тушган тушумни хизмат кўрсатувчи банкларга топширилишини таъминлаш;
  • қишлоқ хўжалиги экинларининг жойлаштирилишини бузиш, шартнома мажбуриятларини бажармаслик, фермерлик хўжаликларини моддий-техник ресурслар билан ўз вақтида таъминламаганлик учун қатъий жавобгарлик чораларини кўриш.

 

Товарбоп дон, навлаштирилмаган, сифатсиз тайёрланган ва дориланмаган уруғларни экиш, мамлакат ҳудудида экиш тавсия қилинмаган навларни жойлаштириш, шунингдек бошоқли дон экинларини ишлов бериш қийин бўлган ерларга экиш тақиқланади.

 

Президентнинг вилоятларга ташрифи чоғида берган топшириқларида кўзда тутилган кам ҳосил берадиган ва унумдорлиги паст бўлган ерларда ғўза ва бошоқли дон экиш майдонларини қисқартириш Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимларининг қўшма қарорлари асосида амалга оширилади.

 

Бунинг учун уларга ушбу ерларда бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, интенсив боғлар ва узумзорлар, иссиқхоналар, шунингдек чорвачилик комплексларини яратишни кўзда тутувчи, лойиҳалар ташаббускорлари, амалга ошириш муддатлари, инвестициялар ҳажми, яратиладиган иш ўринлари ва бошқа кафолатлар кўрсатилган мева-сабзавот ва чорвачиликка оид лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар тақдим этилиши керак.

 

Давлат эҳтиёжлари учун пахта толасини харид қилиш ҳажмлари 2018 йилда уни ҳақиқатда етиштириш ҳажмига нисбатан 50% даражасида сақланиб қолади. Бунда ҳужжатда битта туманда кўпи билан 2, фермер хўжаликларида эса 1 та тавсия этилган ғўза навларини экишни инобатга олган ҳолда тасдиқланган навларни жойлаштиришга риоя қилиш учун шахсий жавобгарлик ёзилган.

 

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ, «Ўзпахтаёғ» АЖ қуйидагиларни таъминлайди:

  • бошоқли дон экинларидан бўшаган ерларда етиштирилган сабзавот-полиз маҳсулотлари, картошка, мойли экинларни давлат буюртмалари учун шартномавий бозор нархларида харид қилиш, шунингдек уларни экспорт қилишда деҳқон ва фермер хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатиш;
  • маҳсулотларни етказиб бериш бўйича фермер хўжаликлари билан контрактация шартномаларини тузиш;
  • фермер хўжаликларига бўнак кўринишида, тузилган шартномалар асосида уруғ, минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини етказиб бериш.

 

Шу билан бирга, контракция ҳажмларидан ортиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотлар фермер хўжаликларининг тасарруфида қолади. Бошоқли дон экинларидан бўшаган ерларда такрорий қишлоқ хўжалиги экинларини нав кесимида экиш, уларни ўстириш, шунингдек ҳосилни харид қилиш бўйича шартномалар тузиш ва харид нархларини белгилашда биринчи навбатда фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлиги ҳамда манфаатдорлигини таъминлаш инобатга олинади.

 

Қишлоқ хўжалиги экинлари, август пиёзи ва саримсоқпиёз, шунингдек тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экиш ва ўстириш учун ЁММни етказиб бериш мамлакатда шаклланган нархлар  10%гача устама қўйиш билан  амалга оширилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Олег Заманов,

экспертимиз.