Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми доирасида Адлия вазирлиги АҚШнинг энг йирик 5 та юридик компанияси билан юристлар малакасини ошириш бўйича Меморандумлар имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг расмий сайтида хабар берилган.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Ўзбекистонда халқаро даражадаги юристлар малакасини ошириш маркази очилади
Ўзбекистонда халқаро даражадаги юристлар малакасини ошириш маркази очилади
22.09.2017
АҚШнинг кучли юридик компаниялари бешлиги — “White & Case”, “Sidley Austin”, “Hogan Lovells”, “Holwell, Shuster and Goldberg” ва “Foley Hoag” билан ҳамкорликда юртимизда халқаро даражадаги юристлар малакасини ошириш маркази очилади. Марказ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қўллаб қувватланади.
Тадбир чоғида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов “Ҳуқуқий инфратузилмани ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали инвестицион жозибадорликни ошириш” мавзусида маъруза қилди. Унинг ҳисоботи республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Адлия вазирлиги томонидан хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги роли ва масалаларига бағишланган.
Имзоланган ҳужжатлар доирасида халқаро инвестициялар ва тижорат низолари, адвокатлик техникаси масалалари бўйича тажриба алмашиш тренингларини ўтказиш ва юридик компанияларда вазирлик ва идоралар ходимлари учун амалиётларни ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу тадбирлар вазирлик ва идоралар ходимларининг халқаро ҳуқуқ ва халқаро арбитраж масалалари бўйича билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.
Фозила Ашурова, мухбиримиз.
Публикации по теме:
- Илмий ҳамкорлик йўналишлари белгиланди
- Имом Мотуридий маркази ташкил этилади
- Таълим олганлик ҳақидаги хорижий ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялашни бирлаштирдилар
- Кимлар дипломини нострификация қилмайди
- Ислом маданияти маркази қандай фаолият кўрсатади?
- Ҳазрати Имом мажмуасида Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази барпо этилади