Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2017 йилдаги 717-сон «Давлат тиббиёт ташкилотларини ва республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир долзарб чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига 15 кун ичида вазирликнинг асосланган аризалари бўйича транш тарзида очиладиган 300 млрд сўм миқдорида, фоизсиз бюджет ссудаси берилади.
Йил охиригача, зарурат бўлганда идорага давлат тиббиёт ташкилотлари учун марказлаштирилган тартибда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилишга 240 млрд сўм миқдорида қўшимча бюджет маблағлари ажратилади.
Ўз навбатида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги «O‘zmedeksport» РТИДКга унинг устав фондига ҳисса тарзида 3 млрд сўм маблағ ажратади. Компания томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган препаратларни сотиш чекланган савдо устамаларини қўллаган ҳолда амалга оширилади:
- улгуржи сотиш учун харид қилиш қийматининг 15% миқдорида,
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихоналари орқали чакана сотиш учун — улгуржи нархнинг 20 % миқдорида.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.