Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Вилоятларда чорвачиликни ривожлантириш учун 150 млн доллар жалб этилади

29.09.2017

 

Президентнинг 16.09.2017 йилдаги ПҚ–3283-сон қарори билан «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш тартиби белгиланди.

 

Маълумот учун: лойиҳани амалга ошириш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт  банкининг 30 млн АҚШ доллари миқдоридаги заёми ҳамда Халқаро тараққиёт ассоциациясининг 120 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредити 25 йиллик қоплаш муддати, жумладан 5 йил имтиёзли давр билан ажратилди.

 

Ўзбекистоннинг лойиҳага ҳиссаси 77,82 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлиб, уларнинг:

  • 39,74 млн АҚШ доллари эквивалентида солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш, инвестиция даврида молиявий харажатларни қоплаш  ва бошқа сарфларни молиялаштириш тарзида;
  • 38,08 млн АҚШ доллари эквивалентида лойиҳа иштирокчиларининг ҳиссаси (бенефициарлар).

 

Лойиҳани амалга ошириш даври 2017 йилдан 2022 йилга қадар.

 

Лойиҳа Қорақалпоғистон ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларини қамраб олади. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги унинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши учун жавобгар орган ҳисобланади. Идорага, шунингдек, лойиҳани мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва уни амалга ошириш даврида ҳисоботларни юритиш вазифаси юкланди.

 

Лойиҳада иштирок этаётган мамлакатимиз  банкларига кредит линиясини бошқариш, заём ва кредитларни ўз вақтида ўзлаштириш ва мақсадли фойдаланиш ҳамда сублойиҳаларнинг амалга оширилишининг мониторинги ва ҳисоботи топширилди.

 

Лойиҳа доирасида:

  • заём ва кредит воситалари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт – божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), ҚҚС, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва йиғимлардан;
  • норезидент-жисмоний шахсларнинг даромадари – ЖШДСдан озод этилади.

 

Кўрсатилган имтиёзлар фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан лойиҳа доирасида қайта молиялаштириладиган маблағлар ҳисобига харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га ҳам татбиқ этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 25.09.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Олег Заманов,

экспертимиз.