Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак провести тренинг по продвижению товаров поставщика Как отразить поступление активов при присоединении предприятия или безвозмездной передаче имущества За что штрафует Узэнергоинспекция Как рассчитать НДФЛ с учетом льгот Как рассчитать НДФЛ с учетом льгот

Барча давлат болалар боғчалари янги вазирликка ўтказилди

02.10.2017

 

Президентнинг 30.09.2017 йилдаги ПФ-5198-сон “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Президентнинг 30.09.2017 йилдаги ПҚ-3305-сонЎзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори  эълон қилинди.

 

Ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигига қуйидаги вазифалар юкланди:

 

1 – мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

2 илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

3 республикада давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳисобига барча болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига  (МТМ) босқичма-босқич қамраб олинишини таъминлаш, уларга солиқ имтиёзлари ва преференциялар бериш, бюджетдан субсидиялар ажратиш, шунингдек, болаларнинг мактабгача таълими ва тарбиясининг муқобил шаклларини амалиётга татбиқ этиш;

4 замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини таълим-тарбия жараёнига, шу жумладан нодавлат секторида жорий этиш;

5 миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар, ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан МТМларини таъминлаш;

6 – замонавий педагогик технологиялар ва методларни ҳисобга олган ҳолда болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама ривожлантириш масалаларини профессионал даражада ҳал этишга қодир бўлган мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

7 МТМлари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини яратиш ва тажрибали юқори малакали ва касбий жиҳатдан пухта тайёрланган педагог кадрлар ҳамда тарбиячиларни таълим-тарбия жараёнига жалб қилиш;

8 МТМлари тарбияланувчиларининг рационал ва белгиланган меъёрлар асосида соғлом ва тўғри овқатланишини таъминлаш учун муносиб шароитлар яратиш, кўнгилочар ва билим берувчи машғулотлар элементлари бўлган, ҳажмлари ва интенсивлиги асосий тиббий тақдимномалар билан белгиланувчи серҳаракат ўйинлар ва машқлар уюштириш;

9 – МТМларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича профилактика чора-тадбирларини мувофиқлаштириш (Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда).

Барча давлат МТМлари идоравий мансублигидан қатъи назар ташкил этилган вазирлик тизимига ўтказилади. Шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг мактабгача таълим қисмидаги ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари унга ўтди.

 

Бундан ташқари, Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилди (ХТВнинг Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш республика ўқув-методика маркази негизида). У Мактабгача таълим вазирлиги тузилмасига киритилди. Институтга зиммасига илғор хорижий тажриба асосида МТМларининг раҳбар ва мутахассисларида замонавий менежмент ва педагогик технологиялар бўйича соҳага оид билимлар ва кўникмаларни шакллантириш вазифалари юклатилди.

 

Қарор билан Мактабгача таълим вазирлигининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси, шунингдек Қорақалпоғистон Мактабгача таълим вазирлигининг, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармаларининг ва туманлар (шаҳарлар) мактабгача таълим бўлимларининг тузилмаси тасдиқланди.

 

Вазирликнинг марказий аппарати Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уйда жойлашган.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 30.09.2017 йилда кучга кирди.

 

 Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.