Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 807-сон Қарори билан Навоий вилояти Нурота туманининг “Чашма” тарихий-меъморий мажмуасини реконструкция килиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек унинг ҳудудидаги маданий мерос объектларини таъмирлаш ва реставрация қилиш ишларини амалга оширишга доир комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.
Тегишли давлат органлари ва ташкилотларига мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ топшириқлар берилди.
Ҳужжат 2017 йил 10 октябрда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.