Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Заргарларга лицензиялар «ягона дарча»да берилади

12.10.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2017 йилдаги 777-сон қарори билан  Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, 1.10.2017 йилдан бошлаб заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича фаолият лицензияланади. Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарувчиларга фақат тегишли лицензия мавжуд бўлган тақдирда берилади.  

 

Лицензияловчи орган – Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги. Лицензиялаш жараёни фақат «ягона дарча» марказлари орқали (шахсан келиб) ёки ЯИДХП орқали (ҳужжатларни ЭРИ билан тасдиқлаган ҳолда электрон шаклда) тасдиқланган схема бўйича амалга оширилади.

 

Лицензиялар 5 йил ёки ундан кам  муддатга даъвогарнинг аризасига кўра берилади. Лицензия қуйидаги иш турлари учун берилади (барча иш турлари учун ёки исталган гуруҳлардан бири учун берилади):

  •  Марказий банк захирасидан ажратилган қимматбаҳо металлардан фойдаланган ҳолда заргарлик буюмларини тайёрлаш. Ўзининг ишлаб чиқариш чиқиндиларидан механик, кимёвий ва металлургия жараёнларини қўллаган ҳолда қимматбаҳо металларни ажратиб олиш ва қайта ишлаш (қимматбаҳо металларнинг давал чиқиндиларини қайта ишлаш ҳуқуқисиз);
  • якка тартибдаги буюртма асосида давал материаллардан заргарлик буюмларини тайёрлаш ва қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларини таъмирлаш. Ўзининг ишлаб чиқариш чиқиндиларидан механик, кимёвий ва металлургия жараёнларини қўллаган ҳолда қимматбаҳо металларни ажратиб олиш ва қайта ишлаш (қимматбаҳо металларнинг давал чиқиндиларини қайта ишлаш ҳуқуқисиз).

 

Лицензия олиш учун ўрнатилган талабларга жавоб бериш ва тасдиқланган  шаклда ариза бериш лозим. Лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлик Асиллик даражасини белгилаш палатаси ходими томонидан жойига чиқиб ўтказиладиган даъвогарни ўрганиш чоғида ўрнатилади.

 

Лицензияни бериш учун ариза у қабул қилинган санадан эътиборан 10 иш куни  ичида кўриб чиқилади. Ушбу ҳолатда аризани кўриб чиқиш учун йиғим ва лицензияни бериш учун давлат божи ҳам тўланади:

  • юридик шахслар учун – ЭКИҲнинг 5 баравари;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар учун – ЭКИҲнинг 2 баравари.

 

Лицензияни расмийлаштириш қуйидагиларга асосан рад этилиши мумкин:

  • даъвогар лицензия олиш учун зарур бўлган маълумотларни тўлиқ тақдим этмаса;
  • даъвогар кўрсатган маълумотларда ишончсиз ёки нотўғри ахборот мавжуд бўлса;
  • даъвогар талаблар ва шартларга мос келмаса;
  • даъвогарни лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш натижаларига кўра асосланган салбий хулоса.

 

Лицензия билан бирга даъвогарга бутун фаолият даври учун шахсий тамға берилади. Унинг изи лицензиат буюмларига уларни қолганлардан идентификация қилиш учун туширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди. Лицензиялашнинг таъриф берилган тартиби 1.10.2017 йилдан амал қилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   




Олег Заманов,

экспертимиз.