Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 йилдаги 863-сон «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий ва тузилмавий бўлинмалари моддий-техник базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
Ҳужжат билан 2018–2020 йилларда ФВВ бўлинмаларини маҳаллий ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган мол-мулк билан моддий-техник жиҳозлаш комплекс дастурлари тасдиқланди (қуйидаги жадвалга қаранг).
Маҳаллий ускуналар |
Хорижда ишлаб чиқарилган ускуналар |
авария-қутқарув техникаси ва асбоб-анжомлари |
нафас ва терини индивидуал ҳимояловчи воситалар |
алоқа, ахборотлаштириш ва дастурий таъминот воситалари |
радиациявий, кимёвий ва биологик разведка ускуналари |
радиациявий, кимёвий назорат ва радиоактив ҳамда кимёвий кузатув воситалари |
мобиль бошқарув пункти элементлари |
буюм таъминотига оид мулк |
озиқ-овқат билан таъминлашнинг техник воситалари ва бошқалар. |
Ушбу мақсадларда қуйидагилар амалга оширилмоқда:
- «Ўзавтосаноат» – ФВВнинг техник вазифаларига мувофиқ авариявий-қутқарув техникаси ишлаб чиқарилишини таъминлайди;
- «Ўзмахсусимпекс» – мустасно тариқасида, 31.12.2020 йилгача махсус ускуналарни ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг бошқа импорт мол-мулкларни ҳарид қилиш бўйича тендер (танлов) ўтказмасдан, етказиб берувчиларнинг импорт шартномасини кейин инвестициялар бўйича давлат қўмитасида энг яхши таклифларини танлаб олиш йўли билан шартномалар тузади.
Жиҳозлаш бўйича ҳаражатлар Давлат бюджети, ФВВнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг жалб этилган кредитлари ва грантлари ва бошқа таъқиқланмаган манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.10.2017 йилда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ленара Хикматова.