Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда можно не относить на себестоимость продукции амортизацию производственных ОС Почему налоговое ведомство так избирательно признает налоговые льготы Что делать работодателю, если работника привлекают к уголовной ответственности

ИИВ академик лицейига ўқишга қандай қабул қилинади

07.11.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари тўғрисидаги низом;

 

Низомда ИИВ академик лицейларининг мақоми, асосий мақсади ва вазифалари, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, уларни бошқариш, молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш масалалари баён этилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

ИИВ академик лицейларига мактабларнинг 9-синфини тамомлаганлиги тўғрисида шаҳодатномага эга бўлган, соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқли деб топилган, дастлабки, махсус-профессионал танлов ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади.

 

Дастлабки танлов қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • номзодга тегишли ҳужжатлар ва уни тавсифловчи маълумотларни ўрганиш;
  • ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтказиш;
  • номзоднинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш;
  • якка тартибдаги дастлабки суҳбат ўтказиш.

 

Дастлабки танловда иштирок этиш учун номзод қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • ҳудудий ички ишлар органининг раҳбари номига ариза;
  • сўровнома;
  • ўқиш жойи ва маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома;
  • таржимаи ҳол;
  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси, мудофаа ишлари бўлимларида рўйхатда туриши тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси;
  • фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан маълумотнома;
  • 3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 9 х 12 см ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).

 

Дастлабки танлов натижаларига кўра ИИВ академик лицейига киришга тавсия этилмаган номзодлар махсус-профессионал танловга қўйилмайди. Ҳужжатда номзодларга рад жавоби бериладиган ҳоллар санаб ўтилган.

 

Махсус-профессионал танлов қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражаси аниқлаш;
  • номзоднинг умумжисмоний тайёргарлигини аниқлаш;
  • якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш.

 

Махсус-профессионал танлов натижаларига кўра номзодларни тест синовларини топширишга қўйиш масаласи ҳал этилади.

 

Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси белгилаган муддатларда ўтказилади.

 

ИИВ академик лицейларига дастлабки ва махсус-профессионал танлов натижаларига жавоб берадиган қуйидаги номзодлар тест синовларисиз имтиёз асосида қабул қилинади:

  • халқаро фан олимпиадалари ва фан олимпиадаларининг республика босқичи, шунингдек Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан ўтказиладиган танловлар ва мусобақалар ғолиблари;
  • ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари.

 

Шунингдек, ИИВ ихтисослашган мактаб-интернатининг дастлабки танлов натижаларига жавоб берадиган битирувчилари махсус-профессионал танлов ва тест синовларисиз имтиёз асосида қабул қилинади.

 

ИИВ академик лицейларига қабул квоталари, номзодларнинг ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризаларни топшириш муддатлари ва қабул комиссиясига тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар рўйхати ИИВ томонидан белгиланади.

 

2017 йил 28 сентябрда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Сардор ЖУМАШОВ

эксперт-юристимиз.