Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакой метод начисления амортизации использовать при сезонном характере бизнеса Как удерживать НДФЛ с доходов арендодателя с учетом минимальных ставок аренды Какие льготы предусмотрены при уплате социального налога

10 та йирик давлат компанияси трансформация қилинади

15.05.2018

 

Президентнинг 12.05.2018 йилдаги “Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

2,5 йилда 10 та давлат компанияси трансформация қилинади

 

Халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда 2018-2020 йилларда мамлакатимизда Устав фондида давлат улуши устувор бўлган давлат корхоналари ва бошқа юридик шахсларни трансформация қилиш дастури амалга оширилади.

 

Даставвал унга «Ўзбекнефтгаз», «Ўзкимёсаноат», «Ўзбекэнерго», «Ўзбекгидроэнерго», «Олмалиқ кон-металлургия комбинати», «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятлари, «Ўзбектелеком» АК, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва АТ Халқ банки киритилди. Дастурни амал қилиш муддатлари узайтирилиши, давлат компаниялари рўйхати – кенгайтирилиши мумкин.

 

Дастур доирасида қуйидагилар назарда тутилади:

  • бошқарув ходимларига юклатилган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун уларнинг масъулиятини таъминловчи корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш;
  • давлат корхоналари фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ташаббусларни амалга ошириш;
  • давлат корхоналари раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий кўникмаларини, жумладан, тегишли тармоқлар бўйича етакчи хорижий корпорациялар билан тажриба алмашинишни ташкил этиш орқали ривожлантириш;
  • давлат корхоналарини трансформация қилиш тадбирларини амалга оширишда лойиҳа бошқаруви воситаларидан фойдаланиш.

 

Шу тариқа, давлат улушларини реализация қилиш, давлат корхоналарини хўжалик жамиятларига айлантириш ёки хусусийлаштиришнинг бошқа механизмларини қўллаш ушбу ҳолда режалаштирилмаётир.

 

ЛБМА – Лойиҳа офиси

 

Лойиҳа офисининг функциялари ЛБМАга юклатилган. У дастурнинг стратегик мақсадлари ва муҳим вазифаларни аниқлаш ва тасдиқлаш, уни амалга ошириш масалаларини ҳал қилишга ҳақли.

Вазирлар Маҳкамасининг давлат компанияларининг бошқарув органларини шакллантириш бўйича, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг давлат компанияларига нисбатан ва Молия вазирлигининг – Халқ банкига нисбатан вазифа, функция ва ҳуқуқлари Лойиҳа офисига ўтказилди. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Лойиҳа офиси ўз фаолиятини улардан мустақил равишда амалга оширади.

Лойиҳа офисининг қарорлари давлат компаниялари - дастур иштирокчилари томонидан ижро этилиши учун мажбурий ҳисобланади. Бунда Дастур доирасидаги барча чора-тадбирлар уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Лойиҳа бошқарувига қаерда ўқитилади?

 

Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази Лойиҳа офисига ўтказилди. У ерда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари лойиҳа бошқаруви масалалари бўйича ўқитилади.

 

Хусусан, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб марказда магистратура таълим дастури асосида “Лойиҳа бошқаруви” (“Project management”) мутахассислиги бўйича ўқитиш бошланади.  Ҳар йилги қабул квоталари тўлов-контракт асосида 40 кишидан иборат бўлади.

 

Шу билан бир вақтда ходимларни лойиҳа бошқаруви ҳамда давлат харидлари соҳалари бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш махсус курслари очилади. Имтиҳонларни муваффақиятли топширган тақдирда белгиланган намунадаги сертификатлар берилади.

 

Мазкур ҳужжатларнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва улар билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_