Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича лицензия 20 кунда расмийлаштирилади

25.06.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2018 йилдаги 444-сон қарори билан Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари қабул қилинди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Ҳужжат билан қуйидаги фаолият турларини лицензиялашнинг янги, соддалаштирилган тартиби тасдиқланди:

  • нефть, газ ва газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш;
  • магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, ишлатиш ва уларни таъмирлаш;
  • нефть маҳсулотларини сотиш (нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари – бунга лицензиялар 2018 йил 1 июлдан бекор қилинади). Бунда нефть маҳсулотларига автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизел ёқилғиси, авиакеросин, мазут, печь ёқилғиси, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материаллари киради, уларнинг заводда идишга қадоқланганлари бундан мустасно.

 

Биринчидан, жорий йилнинг 1 июнидан нефть-газ тармоғидаги айрим фаолият турлари бўйича барча лицензиялар энди чекланмаган муддатга берилади. Лицензиялар амал қилишининг беш йиллик муддати нефть, газ ва газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолият учун сақланиб қолади.   

 

Иккинчидан, лицензиялаш функциялари Вазирлар Маҳкамасидан Ўздавнефтгазинспекциянинг тегишли Комиссиясига берилади.

 

Учинчидан, лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилди. Лицензияланадиган барча фаолият турлари учун юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этиш талаби бекор қилинди. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича лицензияни расмийлаштириш учун эса «Саноатгеоконтехназорат» ва Давлат табиат қўмитаси бўлинмаларининг нефть омбори хўжалиги саноат ва экология хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларини олишга энди зарурат йўқ.

 

Тўртинчидан, лицензия бериш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 30 кундан 20 кунгача қисқартирилди.

 

Бешинчидан, энди лицензияловчи орган лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида ўз вақтида қарор қабул қилмаса, талабгор бу ҳақда Комиссияни ёзма равишда хабардор қилиб, кўрсатилган фаолиятни амалга оширишга ҳақли. Бундай билдиришнома олингандан кейин 5 иш куни давомида талабгорга лицензия расмийлаштирилиши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.